Toshkent noki
Тошкент ноки - халқ селексиясида чикарилган кечпишар нок нави. Тошкент шаҳар ва шаҳар атрофида кўп экилади. Дарахти бақувват, бал. 15 м га боради. Шохшабба кенглиги 8–9 м, сербарг. Новдалари кучли ўсади, тўқ жигарранг. Барглари йирик, тухумсимон, чўзиқ, тўқ яшил, ялтироқ, апрелнинг биринчи ярмида гуллайди. Меваси ўртача, воронкасимон, вазни 200—250 г (айримлари 300—400 г га боради). Эти оқишсариқ, серсув, хушбўй, сал нордонроқ. Таркибида 10,4% қанд, 16,6% қуруқ модда, 0,33% кислота бор. Уруғи йирик. Кўчати экилгандан сўнг 4—5 йили ҳосилга киради. Кучли ўсадиган пайвандтагда яхши ривожланиб, мўл ҳосил беради. Октябр ойининг биринчи декадасида терилади. Ҳосилдорлиги юқори, лекин солкаш. Ҳар тупидан 500–600 кг гача ҳосил беради. Қурғоқчиликка чидамли. Меваси январ
гача яхши сакданади (яна қаранг Нок).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |