Қуйидаги Тошкент тарихи мақоласи орқали даврлаштирилган Тошкент тарихи ёритилган.

Қадимги Тошкент

Географик жиҳатдан жуда қулай, иқлими мўтадил бўлган Чирчиқ ва Оҳангарон водийларида узоқ ўтмишдаёқ чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган аҳоли яшаган. Археологик ёдгорликларнинт гувоҳлик беришича, милоддан авввалги Иккинчи минг йилликнинг охири ва биринчи минг йилликнинг бошларида кўчманчи чорвадор аҳолининг ўтроқлашуви кучайиб, деҳқончилик кенгая бошлаган.

Ҳали суғорма деҳқончилик ва ирригацион иншоотларни қуриш имконияти бўлмаган Тошкентнинг дастлабки деҳқонлари, гарчи дарёнинг асосий оқимидан сув боғлаб олишга қурбилари келмаган бўлсада, лекин, дарё тошқинлари ва адирлардан келган сувлардан ҳосил бўлган ирмоқлар бўйида, табиий захоб ерларда деҳқончилик қилганлар.

Ҳозирги Тошкентнинг Қорасув, Салор ва Жўн ариғидан суғориладиган жанубий қисмида шундай ибтидоий деҳқончилик маданияти ташкил топган. Тошкентнинг бу ибтидоий деҳқончилик маданиятининг излари даставвал шаҳардан 30 км жанубида Бурганлисой ёқасида топилиб, тадқиқ этилгани туфайли тарих фанида у Бурганли маданияти номи билан машҳур бўлган.

Миллоддан авввалги ВИ-ИВ асрларда Қорасув, Салор ва Жўн ариғи ёқаларида дастлаб илк қишлоқлар қад кўтарган. Шулардан бири Жўн ариғи бўйидаги Шоштепанинг остки қатламидан қазиб очилган қалъа харобасидир. 1980—1982-йилларда олиб борилган қазиш ишлари унинг мил. ав. ВИ—ИВ асрлар ва ИИ—И асрлардаги ривожланиш босқичларини аниқлашга имкон берди. Бир томони Жўн ариғига ёндошган бу қадимги жой атрофи даставвал тупроқ, марза билан ўралиб, қалъа, истеҳком қиёфасини олган.

Шоштепа

Шоштепанинг қадимги аҳолиси чорвачилик (қорамолчилик, йилқичилик, қўйчилик ҳамда туячилик) билан шуғулланган. Қадимги шоштепаликлар жез ва темирдан қурол-яроғ ва асбоблар ясашни, кулолчилик ҳамда тўқимачиликни яхши билган. Шубҳасиз, бу қишлоқларда, кейинчалик Тошкент воҳасида шаҳар маданияти шақлланиб, қадимги Тошкентнинг аста-секин қад кўтаришига замин бўлди.

Мил. ав. ИИ—И асрларда Шоштепада қадимги шаҳар белгилари пайдо бўдди. Қадимги қишлоқ харобалари устида атрофи қалин айланма девор билан ўраб олинган доира шаклидаги қалъа (қўрғон) қад кўтарди. Мил. И—ИИ асрларда суякдан ясалган ёзув таёқчаси (стил) қадимги Шошда ясалиб ишлатилган. 15 смли бу суяк қаламнинг бир томони ёзиш учун учли қилиб, иккинчи ўчиргич томони эса қийшиқ кўп бурчак шаклида куракча қилиб ясалган. Бу топилма милод бошларидаёқ Тошкент воҳасида ҳам хаттотлик мавжудлигидан гувоҳлик беради.

Шоштепадаги археологик обидалар шаҳарнинг мустаҳкам мудофаа девори, ҳашаматли меъморий мажмуоти, ҳунармандчилик буюмлари, хацавод ва савдодан далолат берувчи топилмалар милод бўсағасида Тошкент воҳасида шаҳар маданияти ривожланиб, Шоштепадаги қадимги қишлоқ шаҳар қиёфасини ола бошлаганини кўрсатади. Шоштепани ўрганиш Тошкент ҳудудидан шаҳар маданияти тарихи ҳудди шу даврдан бошланган, яъни унинг ёши 23 асрдан кам эмас деб баҳолашга имкон берди.

Чоч шаҳри

Милоднинг И асрига келиб Чирчиқ, Салор, Қорасув бўйларидаги воҳанинг қарийб ярмидан кўпроғи ўзлаштирилиб обод этилган. Салор ёнида жойлашган Чоч шаҳри бу даврда ҳар томонлама етакчи мавқега эга бўлиб, уни муаррихлар ҳақли равишда милоднинг бошларидаги Тошкентнинг асоси деб ҳисоблайдилар. Буюк ипак йўлида жойлашган Тошкент Европа мамлакатларининг Ҳиндистон ва Хитой билан олиб борган турли алоқаларида муҳим рол ўйнаган. Бу шаҳар ВИ—ВИИИ асрларда, айниқса, равнақ топган. Шаҳарнинг Турк хоқонлиги таркибига кириши, унинг Қорамозор тоғларидаги конлар яқинида жойлашганлиги, ҳунармандчилик маҳсулотларига доимо муҳтож дашт кўчманчиларининг ёндошлиги, шунингдек, асосий карвон йўллари, хусусан, Буюк ипак йўли воҳанинг шимолий ҳудудларидан ўтиши уни тезда Чоч давлатининг пойтахти бўлиб қолишига имкон берди. Шаҳар атрофи кучли мудофаа деворлари билан ўраб олиниб, махсус саройқалъа қурилган. Археологик қазишмалар вақтида топилган ишлаб чиқариш қуроллари ва уйрўзғор буюмлари бу ерда юксак маданият бўлганидан далолат беради. Манбаларга кўра, шаҳар, ичида сарой, ибодатхона бўлган арк, амалдорларнинг уйлари жойлашган шаҳристон, ҳунармандлар маҳаллалари ўрнашган ички ва ташқи рабодлардан иборат бўлган.

Шаҳар атрофида озод жамоаларнинг кенг экинзорлари, қишлоқлари, илк заминдорлик деҳқонларининг қўрғон ва боғ-роғлари, истеҳкомлари пайдо бўлган. Экинзор ерлар ва боғлар чеккасида — кўчманчилар даштига туташ чегараларда мудофаа истеҳкомлари қурилган. Араб манбаларида бу шаҳар Чочнинг пойтахти — „Мадинат аш Шош“ (Шош шаҳри) деб аталган.

Чоч пойтахти ҳунармандлари металлдан меҳнат қуроллари, яроғ-аслаҳалар, зеб-зийнат ва рўзғор буюмлари ясашган, кўнчилик билан шуғулланишган, пахта ва жуншиша идишлар, заргарлик буюмлари ясаб, ички ва ташқи савдони таъминлашган.

Шаҳар қизғин савдо маркази ҳам бўлган. Ғарбда Византиядан тортиб, шарқса Хитойгача бўлган давлатларнинг Тошкент ҳудудидан топилган тангалари шундан далолат беради. Чоч ҳокими ҳам ўз тангаларини зарб қилдирган. ИВ—ВИИ асрларда Чочда кумуш тангалар чиқарадиган зарбхона бўлган.

Қадимги Чоч ҳукмдорлари олд томонига мулкдорнинг сурати, орқа томонига ҳужумга тайёрланиб турган қоплон тасвири ёки сулолавий айри тамға туширилган пулларни зарб этган. Чочнинг ҳудди шу даврда зарб этилган баъзи тангалари орасида ҳукмдор билан ёнма-ён турган малика тасвири туширилган пуллар ҳам учрайди. Бу шубҳасиз, Чочнинг илк ўрта аср ижтимоий ва иқтисодий, айниқса, сиёсий ҳаётида ҳукмрон табақа аёлларининг юқори нуфузга эга бўлганини кўрсатади. Улар „Шўрхон хотун“ ва „Кабачхотун“ (уй маликаси) каби шарафли номлар билан улуғланиб, шаҳар ташқарисида жойлашган сўлим қароргоҳда истиқомат қилганлар. Бундай ойимлар яшаган жой „Ачабат“ (Катта она қўноғи) деб юритилган. Савдосотиқ ва ҳунармандчилик билан бирга маданият ҳам юксалган. Манбаларга кўра, тасвирий санъат ва, айниқса, мусиқа ривож топган.

Араб фотиҳлари

Араб қўшинлари Чочга илк бор 713-йилда бостириб келишган. Табарийнинг ёзишича, Чочни забт этиш учун араблар 20 минг кишилик қўшин тортган. Шаҳар аҳолиси арабларга қарши қаттиқ қаршилик кўрсатган. Лекин, араблар кўп ўтмай Чочни босиб олганлар ва талон-торож қилиб катга ўлжа билан қайтганлар. Араб истилочилари томонидан вайрон этилган шаҳар ўзини ўнглай олмади. Фақат ИХ асрга келиб, аввалги ўрнидан 4– 5 км шимоли-ғарброқда, Бўзсув каналидан чиқарилган Кайковус (Колкоҳдиз) ариғи ёнида янгитдан вужудга кедли ва яна Чочнинг пойтахтига айланиб, жадал тараққий эта бошлади. Бу янги шаҳар араб манбаларида Бинкат (узоқдан кўриниб турувчи ёки қуйи шаҳар) деб тилга олинади. Бу ном 9— Х асрларда зарб этилган кумуш ва чақа тангаларда Шош ва Мадинат аш Шош номлари билан бир қаторда учрайди. Бу шаҳарда ҳам ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ тез ривож топди. Араблар даштлик чорвадор кабилалар ҳужумидан ҳосилдор ерларни муҳофаза қилиш мақсадида ВИИИ асрнинг 70-йилларида Чирчиқ воҳасининг шимоли-ғарбий чегаралари бўйлаб Сойлиқ қишлоғи ёнидаги тоғлардан то Сирдарёгача девор қурдирганлар. Унинг харобалари Кампир девор номида сақланиб қолган.

Шош Сомонийлар даврида

ИХ—Х асрларда Шош Сомонийларга тобе бўлган. Ёзма манбалар ва археологик тадқиқотлардан маълум бўлишича, Бинкат шаҳрининг кейинги асрлардаги ўрни Шош Тошкентнинг тўрт даҳасида, асосан, учтаси — Себзор, Кўкча, Бешёғоч ҳудудида жойлашган бўлиб, у алоҳида қалин деворлар билан ўраб олинган 4 қисм: арк (ўрда), шаҳристон (шаҳарнинг асосий қисми) ҳамда ички (рабоди дохил) ва ташқи (рабоди хориж) рабодлардан иборат бўлган ва бир неча қатор мудофаа девори билан ўралган. Шу даврдаги арк (майдони 3 га) ва шаҳристон (майдони 15 гектарча) шаҳар марказида ҳозирги Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги Эски жўва бозори ва ундан шарқдаги катта тепаликда жойлашган. Қалъада ҳукмдор саройи ва зиндон бўлган. Саройнинг бир дарвоза (қопқа)сидан шаҳристонга, бошқасидан шаҳарнинг ички рабодига чиқилган. Шаҳар марказида бозор бўлган, у „Жўба“ деб юритилган. Марказ билан шаҳар дарвозалари кўчалар орқали боғланган. Бир ва икки қаватли пахса ёки синчкори деворли ҳовлили қилиб турар жойлар қурилган. Ички ва ташқи рабод деворлари оралиғи 4 км бўлган. Шаҳарда кулолчилик, ўқёй, газлама, гилам, чодир ҳамда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш. ривожланган.

Қорахонийлар ва Хоразмшоҳлар давлати таркибида

Х аср охири — ХИИ аср ўрталарида Чоч Қорахонийлар давлати таркибига кирди. 1214—15 йилларда Муҳаммад Хоразмшоҳ қорахитойлар қўшини ҳамда найманлар хони Кучлуқ билан жанг қилиб, Шош вилоятини улардан тортиб одли ва вилоят душманлар қўлига ўтмаслиги учун Шош маркази аҳолисини кўчиртириб юборди. Шу боис мўғуллар 1220-йилда шаҳарни қаршиликсиз қўлга киритган бўлиши мумкин. Жувайнийнинг мўғуллар босқини ҳақидаги хабарида Тошкент шаҳри тилга олинмаган. ХИИИ—ХИВ асрнинг 1-ярмида Тошкент вилояти Чиғатой улуси таркибида бўлди.

Тошкент Темурийлар давлати таркибида

ХИВ асрнинг 2-ярми — ХВ асрнинг 80-йилларигача Тошкент Амир Темур ва Темурийлар таркибида бўлди. 1404-йилда Улуғбек ихтиёрига мулк тарзида берилди. Бу даврда шаҳар воҳа билан дашт чегарасидаги кучли қалъага айланди, унинг ҳудуди кенгайди, ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, маданият ривожланди. Регистон, Шайхонтоҳур ансамблидаги мақбаралар, Жоме масжиди ва бошқалар қурилди. Археологик топилмалар, меъморий обидалар маҳаллий анъаналарнинг қўшни Шарқ мамлакатлари маданияти билан уйғунлашиб кетганлигини кўрсатади. Темурийлар ўртасида бошланган тахт учун кураш натижасида Тошкент 1485-йилда Мўғулистон хони Юнусхон ихтиёрига ўтди ва унинг қароргоҳига айланди. Лекин, у кўп ҳукмронлик қилмай, 1487-йилда Тошкентда вафот этди. Юнусхондан кейин тахтга унинг ўғли Султон Махмудхон ўтирди. Унинг ҳукмронлиги ҳам кўпга бормади.

Тошкент Шайбонийлар давлати таркибида

Бароқхон мадрасаси, Шайбонийлар даври,ХВИ аср

Тошкент 1503-йилда Шайбонийхон ва Кўчкунчихон тасарруфига ўтди. ХВИ асрда Тошкент яна ободонлашиб, Туркистоннинг ҳунармандлик, савдо-сотиқ ва маданий марказларидан бирига айланди. Шаҳар янги девор билан ўралди. Меъморлик обидалари қад кўтарди, уларнинг айримлари (Шайх Хованди Тоҳур мақбараси, Кўкалдош мадрасаси, Бароқхон мадрасаси) бизнинг давримизгача етиб келган. Ҳунармандликнинг тараққиёти савдо-сотиқ алоқаларининг кенгайишига олиб келди. ХВИ асрнинг 2-ярмида Қозон ва Астрахон хонликларининг Рус давлатига бўйсундирилиши натижасида Рус давлати билан Тошкент шаҳри ўртасида савдо алоқаси ривожланди, ҳар икки томон бир-бирига савдо элчиларини юборадиган булдилар. 1598-йилда Тошкент қозоқ хони Таваккалнинг ҳужумига бардош бера олмай Қозоқ хонлигиниг таркибига киради. Шу йили Абдуллаҳон ИИ Таваккал хонига қарши чиқиш тайёргалигида тасодифан вафот этади. Тез орада унинг ўғли Абдул-Мўмин вафот этиши билан Шайбонийлар авлодининг сўнги ҳукмдорлиги яқинлашиб қолади. Қозоқ хонлигининг Ишимхони Бухоронинг Пирмуҳаммад ИИ билан келишув шартномасига биноан Тошкент ва Фарғона шаҳарлари Қозоқ хонлигиниг таркибига киради. 1630-йили Тошкент шаҳри Қозоқ хонлигининг пойтахти деб эълон қилинади[1]. 1743-йилдан то 1749-йилгача Тошкентни қозоқ халқи орасидаги обрўли Тўла бий бошқарган.[2]

Тошкент Бухоро хонлиги таркибида

Бухородаги Аштархонийлардан Имомқулихон қозоқлар жунғор хонлиги билан овора бўлган пайтда Тошкентни қисқа вақтга босиб олади[3]. 1611-йилда ўғли Искандарни Тошкентга ноиб қилиб тайинлади. Бироқ шаҳар аҳолиси исён кўтариб, қочиб кетаётган Искандарни тутиб ўлдирди. Бундан ғазабланган Имомқулихон Тошкент аҳолисидан шафқациз ўч олиб, уларни қирғин (қатлиом) қилди. Жунғор лашкарларини енгип Қозоқ Ишимхони янада Тошкентни босиб олади. Қозоқ хонлиги ва Бухоро хонлиги орасида 20 йиллик уруш (1603—1624-йиллар) натижасида Тошкент Бухоро хонлиги таркибидан чиқиб кетади. 1627-йили Тошкент шаҳрининг таҳтига Турсун Муҳаммад Султон (кейинчалик қозоқ хони) ҳукмдорликка келади[3] ва қисқа вақтга қозоқ хонлигидан мустақил давлат Тошкент хонлигини эълон қилади[4]. Юнусхўжа вафотидан кейин Қўқон хони Олимхон қўшинлари юриш қилиб, 1809-йилда Тошкентни ва унга қарашли Чимкент, Сайрам, Қорабулоқ ва бошқа ҳудудларни Қўқон хонлигига бўйсундиради.

Тошкент Жунғарлар таркибида (1723—1758)

1723-йилда Тошкент Жунғар хони Галдан-Сирен қўлига ўтди. Бу даврда Тошкент аҳолиси токчилик, боғдорчилик ҳамда полиз экинлари, буғдой, тариқ, арпа, сули, зиғир, кунжут етиштириш билан шуғулланарди. Шаҳар расталарида ипак мато, ип газлама, зарбоф кийимлар кўп бўлган. Рус савдогарлари Тошкентга мовут, қундуз териси ва турли бўёқлар келтиришган. Тошкент билан Балх, Хива, Бухоро, Самарқанд, Кўлоб, Шаҳрисабзва бошқа шаҳарлар ўртасида савдо-сотиқ ривожланган. Пул муомаласи бу даврда ҳам ҳали яхши тараққий қилмаган эди. Тошкент аҳолисига дон ва қорамол билан тўланадиган махсус солиқ (ҳосилнинг 1/101/5 улуши) солинган. Тошкент Жунғария хонлиги барҳам топгандан кейин (1758) Катта Ўрда ва қалмоқларнинг ҳужумлари натижасида кўп зарар кўрди. ХВИИИ аср ўрталарида гарчи шаҳар қўлдан қўлга ўтиб турган бўлсада, Тошкент 4 даҳа (қисм)га — Шапхоншоҳур, Себзор (Қаффоли Шоший), Кўкча (Шайх Зайниддин), Бешёғоч (Зангиота) даҳаларига бўлиниб, уларнинг ҳар бирини мустақил ҳоким бошқарган. Тошкент тарихида бу давр Чорҳокимлик деб аталган.

Тошкент давлати (1784—1809)

1799-йилда Қўқон қўшинлари Тошкентни қамал қилди, аммо тошкентликларнинг кучли зарбасига учраб орқага қайтди. Тошкент давлати ташқи кучлар, айниқса, Қўқон хонлари тазйиқида бўлсада, 20 йилдан зиёд умр кўрди. Тошкент давлати марказлашган давлат сифатида бўлиб, унинг маъмуриятини „волий вилоят“ лавозими билан Юнусхўжа бошқарди. Кейинроқ Юнусхўжа „Хазрати Эшон“ унвонини олиб, айни пайтда „хон“ деб ҳам юритилди. Юнусхўжа ҳузурида тузилган „хон кенгаши“га 4 даҳа мингбошилари, оқсоқоллари ва бошқалар киритилган. Кенгашда, асосан, даҳа ва улус бошқаруви ҳамда ҳарбий масалалар муҳокама этилиб бир ечимга келинган. Давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини девонбеги, қози ва раислар амалга оширганлар. Ўта жиддий масалалар: ўғирлик, қотиллик ва бошқаларни Юнусхўжанинг ўзи ҳал этиб, айбдорга тегишли жазо берилган. Қотилларга эса ўлим жазоси қўлланган.

Хорижий давлатлар билан дипломатик алоқаларни ҳам Юнусхўжанинг ўзи олиб борган. Анҳорнинг ўнг тарафида хон фармони билан баланд ва қалин девор ўралган Ўрда, яъни давлат маҳкамаси бино қилинган. Унда Юнусхоннинг қароргоҳи ва девонхонадан ташқари зарбхона жойлашган. Ўрдани қўриқлаш ва муҳофаза этиш учун 2 минг кишилик махсус ҳарбий қисм („қорақозон“) ташкил этилган.

Тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳнинг маълумотига кўра, оталиқ — девонбеги лавозимига Рустамтўра, парвоначи лавозимига Одилтўра, бош ҳарбий амир лавозимига Саримсоқтўра, қўшин бошлиғи лавозимига Бобохонтўралар тайинланган. Давлатнинг молия ишлари билан бошчихўжа шуғулланган. У ички ва ташқи савдо ишларини назорат қилган.

Юнусхон шимолда Тошкентга туташган Дашти Қипчоқ худудини ҳам тасарруфига олиб, аҳолисига зиддиятли вақтларда зарурий сондаги лашкар тўплаб бериш мажбуриятини юклаган. Чимкент ва Сайрам шаҳарлари, кейинчалик Туркистон шаҳри ҳам Тошкент давлати таркибига киритилган. Ниёзбек, Олтинтепа, Киррабулоқ, Сарапон, Темир мавзелари ва бошқа ўнлаб қишлоқлар Тошкентга тобе бўлган.

1800-йилда Тошкент давлатининг чегараси жанубий ва ғарбдан Сирдарё бўйлаб, шимолдан Туркистон ва Қоратоғ ён бағирлари орқали ўтган. Шарқда Сайрам тизмаси ва Угом дарёсининг ўнг соҳили, жанубий шарқда Чатқол Қурама тоғ тизмаларини ёқалаб Сангир қишлоғигача чўзилган. Унинг шимолий ва ғарбий ҳудудларида, асосан, чорвадор кўчманчи аҳоли яшаган. 1797-йил маълумотларига қараганда, барча солиқ ва мажбуриятлардан озод, ер ва сув билан таъминланган 2 минг доимий қорақозондан ташқари Юнусхон ихтиёрида 50—70 минг атрофида лашкар бўлган. Махсус гурухлардан тузилган қорақозон ва лашкар навкарлари пилтали милтиқ, ўқёй, қилич ва қалқон билан қуролланган. Юнусхон қўшинида 20 га яқин тўп бўлган. Ўқлар асосан, Тошкентнинг ўзида Ўқчи маҳалласида қуйилган.

Тошкентнинг икки минг йиллик тарихи давомида ўрни алмашди, ҳудуди ҳам кенгайиб борди ва ундаги аҳоли жойлашуви кичик маъмурий қисмлар — маҳаллалар шаклини олган. Маҳаллалар, одатда, каттакичик кўчалар, ариқ ёки жарлик каби табиий тўсиқлар орқали чегараланган ҳамда жамоа бўлиб яшаш зарурияти ёки касбкори, ижтимоий ҳолати, этник таркиби каби белгилари асосида шаклланган.

Қад. ва ўрта аср Тошкент маҳаллалари ҳақида ёзма маълумот жуда оз. Тошкент ҳудудида ИХ асрдаги шаҳар — Бинкат (ХИ асрдан Тошкент)нинг кейинги асрларда кенгайиб бориши билан унда маҳаллалар сони ҳам кўпайиб борган ва булардан баъзиларининг номлари ёзма манбаларда учрайди.

ХВИИИ асрга келиб Тошкент маъмурий ҳудудий жихатдан 4 қисм — даҳаларига бўлинган. Даҳалар ўз навбатида бир қанча маҳалла ва гузарлардан ташкил топган; даҳаларда маҳаллалар сони ва уларнинг каттакичиклиги турлича бўлган. Баъзи йирик маҳаллалар бир ном билан аталса ҳам унинг кейинроқ пайдо бўлган қисмлари тартиб рақами билан (мас., 1, 2, 3, 4Эшонгузар) ёки ҳудудига қараб аталган (мас., Катта Камолон ва Кичик Камолон). Аҳоли сони ўсган сайин маҳаллалар кенгайган ёки янгилари пайдо бўлган. Маҳалла маъмурий ҳолати жиҳатдан ўз ички тартибқоидаларига эга жамоа ташкилоти саналган ва уни маҳалла аҳолиси томонидан сайланган бошлиқ (оқсоқол) бошқарган, ХХ аср бошларига келиб улар юзбоши мавқеида кўрилган. Оқсоқолларга маҳалланинг жамоат ишлари, маросимлари, йиғинларини бошқариш ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш ваколати берилган.

Қуқон хонлиги таркибида

ХИХ асрнинг 2-ярмига оид ёзма манбаларда Тошкент маҳаллалари ҳақида статистик маълумотлар мавжуд. Уларда қайд этилишича, бир маҳаллада 50 тадан 150 тагача хонадон бўлган. 1910-йил Тошкентда 146 минг аҳоли яшаган, хонадонлар сони 21 мингга етган. Шаҳар марказидаги маҳаллалар чеккаларидагига нисбатан қад. бўлиб, аҳоли ҳам зич яшаган. Баъзи маҳаллаларнинг номлари ўша жойда ривожланган касбҳунарни англатган (Пичоқчилик, Дегрез, Этикдўз); бошқалари этник атамалар (Ўзбекмаҳалла, Мўғулкўча) ёки жойнинг релефи (Сассиқҳовуз, Чуқуркўприк, Баландмасжид ва ҳоказо) орқали ифодаланган.

Маҳаллаларнинг масжиди ва чойхонаси унинг гавжумроқ ерида жойлашган, аҳолининг турли маъракалари учун зарур умумий мулки сақланган. Бир нечта маҳаллага бир умумий марказ — гузар, унда масжид, ҳунармандчилик устахоналари, чойхона, нонвойхона, дўконлар ҳамда бозорча хизмат кўрсатган. Гузарлар, одатда, катта кўчалар ёки чорраҳаларда жойлашган.

Шайхҳовандтоҳур масжиди 1870-йиллар

Тошкент маҳаллалари ҳақида аниқроқ ёзма маълумотлар даҳалардаги қозилик дафтарларида, ХИХ асрнинг 2ярмида эса русча нашрларда қайд этилган. Шунга кўра, 1865 и. Тошкентда 140 та маҳалла бўлган, аҳолиси 76 минг киши. Туркистон ўлкаси статистикаси йилномасида (1876) Тошкентда 149 та маҳалла (Шайхонтоҳур даҳасида 48 та, Себзор даҳасида 38 та, Кўкча даҳасида 31 та, Бешёғоч даҳасида 32 та) бўлгани таъкидланган. Н. Г. Маллицкий 1927-йил нашр этган рўйхатда эса Тошкентда 280 та маҳалла ва шаҳар аҳолисига тегишли 171 та мавзе номи бор . Мавзелар, одатда, шаҳарликларнинг шаҳар ташқарисида жойлашган экинзорлари ва боғларидан иборат бўлган; шўролар даврида мавзелар давлат томонидан мусодара қилиниб жамоа хўжалигига айлантирилган.

Қадимий Кўкалдош мадрасаси ташқи кўриниши
Қадимий Кўкалдош мадрасаси ички кўриниши

Тошкентнинг энг гавжум қисми, унинг бозорлари ҳисобланган. Эски жўва, Чорсу ва Кўкалдош мадрасаси оралиғида Регистон, Чорсу ва Каппон (ғалла) бозорлари жойлашган. Регистон бозорида хонликларда ишлаб чиқарилган моллар билан бир қаторда Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Кошғар, Хитой ва Россиядан келтирилган моллар ҳам сотилган. Тошкент дан савдо карвонлари дашт орқали Сибир шаҳарлари, Кошғар, Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон ва Эрон томон қатнаган. Тошкент давлати ташқи ва ички савдони ривожлантириш мақсадида олд томонида „Муҳаммад Юнусхўжа Умарий“ деб ёзилган, сиртига лочин ёки йўлбарс тасвирлари туширилган ўз тангаларини зарб этиб, мустақил ички ва ташки сиёсат юритган. Юнусхўжа, айниқса, Россия билан муттасил савдо алоқалари олиб бориш ва уни кенгайтиришга интилган. 1792-йил Юнусхўжа рус подшосига хат юбориб унга Катта жуз бийлари билан иттифоқ тузганлигини, Тошкентдан Россияга элтадиган карвон йўлларидаги талончиликлар тухгатилганлигани хабар қилади. 1802-йилнинг кузида Юнусхўжа вазири аъзам Муллажон Охунд Маҳзум билан Ашурали Баҳодир мингбошини СанктПетербургга элчи килиб юборади. Элчиликдан мақсад, фақат савдо алоқаларини кенгайтиришгина эмас, балки Россиядан қуроляроғ, чўян ва мис рудаларини сотиб олиб, ўз ҳарбий кучини мустаҳкамлаш ҳамда Россиядан туп куювчи уста ва кончиларни Тошкентга таклиф этиб, бу ерда тўпчилик ҳунармандчилигини ривожлантириш ва конларни ишга солиш ҳам кўзда тутилган эди. 1803-йил март ойида Тошкент элчилари император Александр И ва давлат канслери ҳамда ташки ишлар вазири граф А. Воронсов қабулида бўддилар. Тошкентнинг қалъа девори ХИХ аср бошларида Юнусхон фармони билан дақалар маҳаллаларининг барча эркаклари оммавий хашарга жалб қилиниб таъмирланди. Лашкар Қушбеги даврида шаҳар атрофи бўйлаб Қўймас, Қўқон, Қашқар, Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чигатой, Кўкча, Самарқанд, Камолон ва Бешёғоч каби 12 дарвоза бор эди. Муҳаммад Солиҳнинг ёзишича, девор бўйлаб ҳар минг қадамда биттадан „борд“ (мўла), ҳар 4 минг қадамда эса биттадан бурж (минора)лар қурилган. Шаҳарнинг шарқий дарвозасидан то ғарбий дарвозасигача 8500 қадам, шимолий дан жан.га эса 8100 қадам масофа ҳисобланган. Ҳар бир дарвозадан шаҳар маркази — Регистон бозорига элтувчи кўчалар ва улардан эса кўплаб тор кўчалар шохлаб кетган.

Юнусхўжа вафот этгач (1803), унинг ўғли Султонхўжа Тошкент ҳокими бўлди. Юнусхўжанинг ўлимидан фойдаланган Қўқон хони Олимхон ўз укаси Умархон қўмондонлигида қўшин тортиб, Тошкентни эгаллади ва унга Султонхўжанинг укаси Ҳамидхўжани ҳоким қилиб тайинлади. Ҳамидхўжа Қўқонга бўйсунмай қўйди. Натижада Олимхон шахсан ўзи қўшин тортиб, Тошкентни Қўқон хонлигига узилкесил қўшиб олди. Шундан бошлаб, Тошкентга ноиб сифатида фақат Қўқон хони томонидан бекларбеги тайинланадиган бўдди. Бу даврда шаҳарнинг ҳудуди 16 км2ни, аҳолиси 80 минг (баъзи манбаларда 100 минг) кишини ташкил этарди. Шаҳарда ҳунармандчилик, тўқимачилик, ёғоч ўймакорлиги, дегрезлик, темирчилик, кўнчилик, косибчилик, кулолчилик ва б. ривожланган. Кўплаб нонвойхоналар, чойхоналар, дўконлар бўлган. Шаҳар ҳунармандчилигининг деярли барча соҳалари маҳаллий хом ашё ҳисобига ишларди. Кўпчилик маҳалла аҳолиси қишда бирор касбҳунар билан шуғулланиб, ёзда шаҳар ташқарисидаги ер (мавзе)ларида деҳқончилик ва боғдорчилик қилган.

ХИХ аср ўрталарида Россия подшо ҳукумати йирик стратегик мавқега эга бўлган Тошкентни босиб олиш мақсадида ҳарбий юриш бошлади. Бу вақтда Тошкент ва Тошкент вилояти Қўқон хонлиги таркибида эди. 1864-йил 1-октабрда М. Г. Черняев бошчилигидаги рус қўшинлари Чимкент йўлидан келиб Оққўрғон тепалигига ўрнашдилар ва шаҳарни қамал қилиб тўплардан ўққа тутдилар. Тошкентликлар шаҳарни қаттиқ туриб ҳимоя қилдилар. Қўқондан хонлик лашкарбошиси Мулла Алимқул мингбоши кўп минг кишилик қўшин билан Тошкентга етиб келгач, Черняев қўшинлари билан Чимкентга чекинишга мажбур бўлди. Бирок 1865-йил 27-апрелда Черняев қарийб 2000 кишилик қўшин билан яна Тошкент томон йўлга чиқиб, Чирчиқдарёси бўйидаги Ниёзбек қалъасини эгаллайди ва шаҳарни сувсиз қолдириш мақсадида Кайковус ариғи (Бўзсув канали) сув оладиган тўғонни буздириб ташлайди. Лашкарбоши Алимқул ҳам ўз қўшинлари билан Қўқондан Тошкентга етиб келади. Султон Саидхон, Алимқул ва тошкентлик акобируламолар бошчилигида шаҳарни ҳимоя қилишга катта тайёргарлик кўрилади. Черняев 7-майда қўшинлари билан Тошкентга яқинлашади. Душман қўшинлари Салор ариғини кечиб ўтиб, ТархонСайёд (ҳоз. Дархонота) ариғининг ўнг соҳили (ҳоз. Пушкин кўчаси)да муқобил турган Тошкент ҳимоячиларига қарата тўпдан ўт очадилар (қаранг Дархон жанги). 9-май куни шаҳарнинг шимоли-шарқидаги Шўртепада Тошкент ҳимоячилари билан рус босқинчилари ўртасида яна қаттиқ жанг бўлади. Жангда Алимқул оғир ярадор бўлгач, ҳимоячилар ўртасида парокандалик ва ваҳима бошланади. Қўқон хонлиги аскарлари Алимқул хазинасини олиб ўз юртларига жўнаб кетдилар. Тошкентда Қўқон хонлигининг 60 йиллик ҳукмронлиги барҳам топди. Бухоро амирлиги, Қўқон ва Хива хонликлари Тошкент ҳимоячиларининг ёрдам сўраб қилган мурожаатларига рад жавобини бердилар. Черняев фурсатни бой бермаслик учун Тошкентни қамал қилди. Шаҳар аҳолиси сувсиз қолди, озиқ-овқат захираси ҳам тугади. 14-июнда душман аскарлари шаҳарга бостириб киришга муваффақ бўлди, улар дўкон ва уйларга ўт қўйдилар. Шаҳар мудофаасида фаол қатнашган тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳ „Жадидаи тарихи Тошканд“ асарида ёзишича, тошкентликлар душманга қаттиқ қаршилик кўрсатганлар. Босқинчилар биринчи галда Ўрда саройини ёндирдилар, кейин портлатдилар. Уч кун давом этган мислсиз жангдан сўнг 42 кун сувсиз қолган ва очликдан тинкаси қуриган Тошкент ҳимоячилари 17-июнда эрталаб таслим бўлишга мажбур бўлдилар. Черняев шаҳар аёнларидан Тошкентнинг 12 дарвозаси рамзий олтин калитларини топширишни талаб қилди. Жуда кўп одам қурбон бўлди. Черняев буйруғи билан уйлар ёндирилди, эгалари отиб ташланди ёки милтиқ найзаси билан санчиб ўлдирилди. Ҳеч кимга шафқат қилинмади. Шундай қилиб, подшо Россияси қўшинлари махсус отряди билан Тошкентни босиб олишга муваффақ бўлди. Тошкент ва унга қарашли атроф ерларда рус давлатининг хукмронлиги ўрнатилди. Тошкент Россиянинг кейинроқ Туркистон хонликларини босиб олиши учун таянч пунктига айлантирилди. Черняев, ўз босқинчилигини оқлаш учун Тошкент гўё ихтиёрий равишда Россия тобелигига ўтганлиги ҳақида шаҳар аёнлари номидан қалбаки ҳужжат тайёрлади. Бу ҳужжатни имзолашдан бош тортган Солҳбек Охунд ва яна аёнлардан 6 киши Сибирнинг Томск ш.га сургун қилинди. 1865-йил сентябрда Оренбург генералгубернатори Крижановский Тошкентга келиб шаҳарни Россия империяси тасарруфига ўтганлигини эълон қилди. 1866-йил августда Россия империясининг Тошкентни Россия тобелигига олинганлиги ҳақида расмий фармони эълон қилинди. Тошкент 1867-йилда ташкил этилган Туркистон генералгубернаторлигиицнг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази бўлиб қолди. Анҳорнинг чап соҳилида мустамлакачи маъмурлар ва ҳарбийлар учун Янги шаҳар қурила бошлади. 1865-йил август— октабр ойларида руслар Тошкентнинг Қўймас дарвозаси рўпарасидаги тепаликда Тошкент Тупрокқўрғони ҳарбий қалъасини барпо этишди. Янги шаҳар ҳудудида маъмурий идора ва маҳкамалар жойлашди. Анҳорнинг ўнг соҳилидаги қад. Тошкент Эски шаҳар деб атала бошлади. Тошкентнинг Россия империяси томонидан босиб олиниши бутун Туркистонни босиб олинишини тезлаштирди.

1865-йилдаги Тошкент харитаси (Тошкент дарвозалари)

1892-йилда тошкентликлар мустамлака зулмига қарши кўзголон кўтардилар (қаранг Тошкент қўзғолони).

1898 йилда Тошкент кўчаларидан бири

1899-йил Закаспий темир йўл Тошкентгача узайтирилди. 1906-йил эса Тошкентни Россия маркази билан боғловчи энг яқин йўл Оренбург — Тошкент темир йўл қурилди. Тошкент асосий темир йўл тугуни, савдо ва транзит пунктига, Туркистон ўлкасининг маъмурийсиёсий марказига айланди. Шаҳарда янги саноат корхоналари ҳамда савдо муассасалари вужудга келди. Аҳолиси ҳам, асосан, европаликлар ҳисобига тез ўсиб борди. 1913-йилда Тошкентда 111 саноат корхонаси, жумладан, 15 пахта тозалаш заводи, 3,5 мингдан ортиқ ҳунармандчилик устахонаси, 22 рус ва чет эл савдо фирмаларининг бўлимлари, 186 та каттакичик дўкон бўлган. Тошкент аҳолиси, асосан, ҳунармандчилик, деҳқончилик, боғдорчилик ва савдосотиқбилан шуғулланган. Тошкентнинг Янги шаҳар қисмида европаликлар қурган саноат ва транспорт корхоналари (пахта тозалаш, ёғмой, виноарақ, ғишт, пилла ва б. корхоналар, темир йўл, трамвай ва бошқалар)да маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам ишлай бошлади. Тошкентдаги Бош темир йўл устахонасининг 800 ишчисидан 120 таси маҳаллий миллат вакили бўлган. Трамвай транспорти ва электренергетика корхоналарида 1000 дан зиёд ишчи ишлаган. ХХ аср бошларида Тошкентда 280 га яқин маҳалла, 170 мавзе бўлган.

1916-йил июлда Тошкент меҳнаткашлари оқ подшонинг мардикорликка олиш ҳақидаги фармонига қарши қўзғолон кўтарди.1916-йил 25-июнда Россия императори Николай ИИ Туркистон аҳолисини фронт ортида ишларга(мардикорликка)олиш ҳақида фармон чиқарган. Шундан сўнг Туркистонда йирик қўзғолонлар бошланди. Энг машҳур қўзғолонлар:Жиззах,Андижон,Наманган,Қўқон ва Самарқанда бўлиб ўтган.

Россияда Октябр тўнтариши ҳақидаги хабар Тошкентга етиб келгач, болшевиклар ва сўл эсерлар ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаш учун курашдилар. 1917-йил 28-октабрда Бош темир йўл устахонасининг маҳаллий миллатга мансуб бўлмаган ишчилари ҳамда аскарлар қўзғолон бошладилар. Улар темир йўл депоси, товар омборлари, 1Сибир полки казармаларини ишғол қилдилар. Шаҳар маркази қўзғолончилар қўлига ўтди. 1 (14) ноябрда Тупроққўрғон ҳам ишғол қилингач, Тошкентда шўролар ҳокимияти ўрнатилди. Шу тариқа Тошкентда Россиядан бадарға қилинган болшевиклар 1917-йил 1-ноябрда темир йўл мастеровойлари ёрдамида тўнтариш ўтказиб ҳокимиятни эгалладилар. 1918-йил 30-апрел дан Тошкент Туркистон АССРнинг пойтахти деб эълон қилинди. 1924-йилда Ўзбекистон пойтахти Самарқандга кўчирилди. 1930-йилдан Тошкент яна пойтахт бўлди.

Совет ҳукумати йилларида Тошкент маҳаллалари бошланғич маъмурий бирлик шаклида сақланиб қолди, бироқ уларнинг вазифалари кўп томондан чеклаб қўйилди.

ИИ жаҳон урушигача бўлган даврда Тошкентда бир қанча саноат корхонаси — тикувчилик, тамаки, поябзал фабикалари, тўқимачилик комбинати, металлсозлик, машинасозлик заводлари ва б. қурилди. Бўзсув, Қодирия, Бўрижар ГЕСлари бунёд қилинди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Тошкент саноати бутунлай фронтга хизмат қилдирилди. Саноат 1943-йилда 1940-йилдагига нисбатан 3 баробар кўп маҳсулот берди. Уруш йилларида немислар оккупация қилган вилоятлардан эвакуация қилинган 300 минг киши, шу жумладан, 200 мингга яқин бола Тошкентга жойлаштирилди. 1930—40 йилларда Тошкентда асосан, қишлоқ хўжалиги.ни техника билан таъминлашга қаратилган оғир саноат тармоклари тез суръатлар билан ривожлантирилди. Йирик саноат корхоналари — „Узбекқишлоқмаш“, экскаватор заводи, „Тоштекстилмаш“, „Тошпахтамаш“, „Тошкенткабел“, ёғмой комбинати, карборунд заводи, машинасозлик, электр лампа ва электр механика здлари, йирик панелли уйсозлик комбинати ва б. курилди.

1966-йил 26-апрелда Тошкентда юз берган зилзила натижасида шаҳар жиддий шикастланди. Зилзила оқибатлари қисқа муддат (3,5 й.)да тугатилди (қаранг Тошкент зилзиласи). Шаҳар қиёфаси бутунлай ўзгарди. Тошкент ҳудуди атрофга боғ ва экинзорлар ҳисобига тез ўсди, кўплаб турар жой массивлари, жамоат бинолари, метрополитен қурилди. 1983-йилда шаҳарнинг 2000 йиллик тўйи ўтказилди.

1991-йил 31-августда Тошкентда Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинди. Ҳоз. Тошкент Ўзбекистон Республикасининг сиёсий маркази ҳамдир. Бу ерда Ўзбекистон Президентининг қароргоҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, ижтимоий ҳаракат ва партияларнинг ва б. жамоат ташкилотларининг марказлари, чет эл элчихоналари, БМТ га қарашли ташкилотлар ваколатхоналари жойлашган. Тошкент чет эллардаги биродарлашган шаҳарлар билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда, Тошкент бир қанча хорижий шаҳарлар билан биродарлашган.

Тошкентнинг энг муҳим хусусиятлари шаҳар герби (рамзи)да акс этган. У узоқ, тарихга эга. Илк ўрта асрлардаёқ Тошкентнинг ўзига хос рамзи юзага келган. ВИИИ асрда Чоч (Шош) ш.нинг нишони қоплон (тоғ барси) бўлган. Буни ВИИИ аср биринчи ярмида ҳукмдорлик қилган Ябғу Тарновча номи билан зарб қилинган тангаларнинг олд томонида крплон, орқасида эса қанғарларнинг айри там/али ва суғд ёзувида „Тарновча“ деб битилган муҳри тасвирида кўриш мумкин. Тошкент ҳукмдорлари кўпинча ўз валиахдларига ҳам тоғнинг энг кучли ва эпчил жонзодига қиёсан Элбарсхон, Белбарсхон каби исм қўйганлар. Тошкентнинг Ўзбекистон мустақиллиги давридаги герби 1996-йилда тасдиқланган, 2003-йилда герб тасвирига қисман ўзгартиришлар киритилган.

Этимологияси

Тошкент ҳақидаги дастлабки аниқроқ маълумотлар милоддан аввалги ИИ аср — миллодий В асрларга мансуб Хитой манбаларида учрайди. Уларда Тошкент вилояти қадимда Лоюени, Юни, сўнгра Чжеше, Чжечжи, Чжеси ва Ши деб номланган. Бу атамалар (аввалги иккитасидан ташқари) „Чоч“ сўзининг хитойча талаффуз этилиши натижасида ҳосил бўлиб, ҳатто охирги „Ши“ топоними хитойчада „тош“ маъносини англатган.

Миллоддан аввалги ИИИ асрда қадимий Чоч вилоятида ташкил топиб, милоднинг ИИИ асрларигача ҳукм сурган „Қанғ“ („Қанға“ ёки „Қанғха“) давлати Хитой ёзма манбаларида „Кангкия“ („Канизюй“) номлари билан тилга олинади. Қад. тохарлар тилида „қанғ“ сўзи ҳам „тош“ маъносини англатган. Бу давлатнинг пойтахти — Битян ш. бўлиб, у ИошаХасарт дарёси (Сирдарё) бўйида жойлашган. Битян ш. Даван (Фарғона водийси)дан 1510 ли (528 км) масофада бўлган. Битян ш.нинг бизгача сақланиб қолган харобалари маҳаллий аҳоли ўртасида „[[Қанқатепа“ номи билан машҳур (қаранг [[Қанқа). У Тошкентдан 70 км жанубда — Сирдарёга яқин ерда, Оҳангарон дарёсининг қуриб қолган қад. ўзани бўйида жойлашган. Археологик маълумотлардан маълум бўлишича, Қанқатепа мил. ав. ИИИ асрдаёқ атрофи мудофаа девори билан ўралган ҳамда аркли катта шаҳар бўлиб, майд. 160 гектарга тенг бўлган. Қад. Қанғ давлатининг фуқаролари ҳам „қанғар“, „қанзар“, кейинчалик „қанҳи“, „қанғли“ ёки „қаъни“ деб номланган. Улар (қанқалар) ҳиндларнинг қад. китоби „Маҳабҳарата“да саклар ва тохарлар номлари қаторида тилга олинган.

Ёзма манбаларда келтирилишича, Тошкентнинг қад. номи „Чоч“ бўлган. Тошкент араблар тасарруфига ўтгач, араб алифбосида „ч“ ҳарфининг йўқлиги боис арабий асарларда „Шош“ деб юритилган. Илк ўрта асрларда у „Чоч“, „Шош“, „Шошкент“, „Мадинат ашШош“, „Бинкат“ ва „Таркан“ деб номланган. Тошкент ҳақидаги дастлабки маълумотлар маҳаллий олимлар (Хоразмий) ва тарихчигеографлардан Табарий, Истаҳрий асарларида учрайди. Истаҳрийнинг „Китоб ал масолик вал мамолик“ („Йўллар ва мамлакатлар тўғрисидаги китоб“)ида Шошнинг бош шаҳри Бинкат деб кўрсатилади. Х асрда ёзилган (муаллифи номаълум) „Ҳудуд улОлам“ („Оламнинг чегаралари“) китобида „Чоч бу катта вилоят, халқи жанговар ва саҳийдир. У ерда камон ва ўқёй ясалади. Бинкат Чочнинг пойтахти ҳисобланади. Бу катта шаҳар, айни вақтда подшонинг қароргоҳидир“, деб таърифланади. Фирдавсийнинг „Шоҳнома“ асарида Чоч ўзининг камони Шоший (ўқёйлари) билан машҳурлиги ҳақида мисралар бор.

Шаҳар „Тошкент“ номи билан даставвал ХИ асрнинг машҳур алломалари — Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд Кошғарийнинг асарларида тилга олинади. Беруний „Ҳиндистон“ асарида Тошкент номининг келиб чиқиши тўғрисида сўз юритиб, „Тош“ сўзи асли туркча бўлиб, Шош кўринишини олган. „Тошканд — тошли қишлоқ демакдир“ (Абу Райқон Беруний, Танланган асарлар, Т., 1963, 2ж., 2326.), деб изоҳлайди. Маҳмуд Кошғарийнинг маълумоти бўйича, Т. 11 —ХИИ асрларда „Таркан“ деб ҳам юритилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур „Бобурнома“да Тошкент номи устида тўхталиб, Тошкент номини Шош, баъзан Чоч ёзадилар" деб қайд этади. Бироқ ХВИ аср охири ва ХВИИ аср бошларида Тошкент топоними шуҳрат топиб, унинг қад. Чоч, Шош ва Бинкат номлари аста секин муомаладан тушиб қолди. ХВИИ асрда яшаган тарихчи олим Маҳмуд ибн Вали шундай ёзади: „Шош — Сайхун (Сирдарё)нинг у томонига жойлашган шаҳар ва Туркистон (вилоят)га қарайди ва уни Чоч атайдилар. Бироқ ҳозирги вақтда у Тошкент номи билан машҳурдир“.

Тошкент воҳасида шаҳар маданиятининг шаклланиб, шаҳарнинг қад кўтариши шу ўлкада яшаган қад. чорвадор ва деҳқонларнинг ижтимоийиқтисодий ва маданий ҳаётидаги улкан тарихий жараён бўлиб, бу жараён шубҳасиз ўлканинг ўзлаштирилиб, обод этилиши, айниқса, унда чорвачилик ва деҳқончилик хўжаликларининг ташкил топиши ҳамда ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдонинг ривожланиш тарихи билан узвий боғлиқдир. Бу жараённинг тарихий манзараси ниҳоятда кенг бўлиб, у ёзма манбаларга нисбатан кўпроқ археологик тадқиқотлар воситаси билан тикланмоқда. Шунинг учун ҳам Тошкент ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотларнинг натижалари қад. ва ўрта асрларга оид манбалардаги маълумотларни тўлдириб, уларга аниклик киритмоқда.

Араб қўшинлари Чочга илк бор 713 йилда бостириб келишган. Табарийнинг ёзишича, Чочни забт этиш учун араблар 20 минг кишилик қўшин тортган. Шаҳар аҳолиси арабларга қарши қаттиқ қаршилик кўрсатган. Пекин, араблар кўп ўтмай Чочни босиб олганлар ва талонторож қилиб катга ўлжа билан қайтганлар. Араб истилочилари томонидан вайрон этилган шаҳар ўзини ўнглай олмади. Фақат ИХ асрга келиб, аввалги ўрнидан 4– 5 км шимоли-ғарброқса, Бўзсув каналидан чиқарилган Кайковус (Колкоҳдиз) ариғи ёнида янгитдан вужудга кедди ва яна Чочнинг пойтахтига айланиб, жадал тарақкий эта бошлади. Бу янги шаҳар араб манбаларида Бинкат (узокдан кўриниб турувчи ёки қуйи шаҳар) деб тилга олинади. Бу ном 9— Х асрларда зарб этилган кумуш ва чақа тангаларда Шош ва Мадинат ашШош номлари билан бир каторда учрайди. Бу шаҳарда ҳам ҳунармандчилик ва савдосотиқ тез ривож топди. Араблар даштлик чорвадор кабилалар ҳужумидан ҳосилдор ерларни муҳофаза қилиш мақсадида ВИИИ асрнинг 70-й.ларида Чирчиқ воҳасининг шимоли-ғарбий чегаралари бўйлаб Сойлиқ қишлоғи ёнидаги тоғлардан то Сирдарёгача девор қурдирганлар. Унинг харобалари Канпирдевор номида сақланиб қолган. ИХ—Х асрларда Шош Сомонийларта тобе бўлган.

Ёзма манбалар ва археологик тадқиқотлардан маълум бўлишича, Бинкат ш.нинг кейинги асрлардаги ўрни Тошкентнинг тўрт даҳасида, асосан, учтаси — Себзор, Кўкча, Бешёғоч ҳудудида жойлашган бўлиб, у алоҳида қалин деворлар билан ўраб олинган 4 қисм: арк (ўрда), шаҳристон (шаҳарнинг асосий қисми) ҳамда и ч к и (рабоди дохил) ва т а ш қ и (рабоди хориж) рабодлардан иборат бўлган ва бир неча қатор мудофаа девори билан ўралган. Шу даврдаги арк (майд. 3 га) ва шаҳристон (майд. 15 га ча) шаҳар марказида ҳоз. Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги Эски жўва бозори ва ундан шарқдаги катта тепалиқда жойлашган. Қалъада ҳукмдор саройи ва зиндон бўлган. Саройнинг бир дарвоза (қопқа)сидан шаҳристонга, бошқасидан шаҳарнинг ички рабодига чиқилган. Шаҳар марказида бозор бўлган, у „Жўба“ деб юритилган. Марказ билан шаҳар дарвозалари кўчалар орқали боғланган. Бир ва икки каватли пахса ёки синчкори деворли ҳовлили қилиб турар жойлар қурилган. Ички ва ташқи рабод деворлари оралиғи 4 км бўлган. Шаҳарда кулолчилик, ўқёй, газлама, гилам, чодир ҳамда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш. ривожланган.

Х аср охири — ХИИ аср ўрталарида Чоч Кррахонийлар давлати таркибига кирди. 1214—15 йилларда Муҳаммад Хоразмшоҳ қорахитойлар қўшини ҳамда найманлар хони Кучлуқ билан жанг қилиб, Шош вилоятини улардан тортиб одди ва вилоят душманлар қўлига ўтмаслиги учун Шош маркази аҳолисини кўчиртириб юборди. Шу боис мўғуллар 1220-йилда шаҳарни қаршиликсиз қўлга киритган бўлиши мумкин. Жувайнийнинг мўғуллар босқини ҳақидаги хабарида Тошкент ш. тилга олинмаган. ХИИИ—ХИВ асрнинг 1ярмида Тошкент вилояти Чиғатой улуси таркибида, ХИВ асрнинг 2ярми — ХВ асрнинг 80-йилларигача Тошкент Амир Темур ва Темурийлар таркибида бўлди.

1404-йилда Улуғбек ихтиёрига мулк тарзида берилди. Бу даврда шаҳар воҳа билан дашт чегарасидаги кучли қалъага айланди, унинг ҳудуди кенгайди, ишлаб чиқариш., савдосотиқ, маданият ривожланди. Регистон, Шайхонтоҳур ансамблидаги мақбаралар, Жоме маежиди ва б. қурилди. Археологик топилмалар, меъморий обидалар маҳаллий анъаналарнинг қўшни Шарқ мамлакатлари маданияти билан уйғунлашиб кетганлигини кўрсатади. Темурийлар ўртасида бошланган тахт учун кураш натижасида Тошкент 1485-йилда Мўғулистон хони Юнусхон ихтиёрига ўтди ва унинг қароргоҳига айланди. Лекин, у кўп ҳукмронлик қилмай, 1487-йилда Тошкентда вафот этди. Юнусхондан кейин тахтга унинг ўғли Султон Махмудхон ўтирди. Унинг ҳукмронлиги ҳам кўпга бормади. Тошкент 1503-йилда Шайбонийхон ва Кўчкунчихон тасарруфига ўтди. ХВИ асрда Тошкент яна ободонлашиб, Туркистоннинг ҳунармандлик, савдосотиқ ва маданий марказларидан бирига айланди. Шаҳар янги девор билан ўралди. Меъморлик обидалари қад кўтарди, уларнинг айримлари (Шайх Хованди Тоҳур мақбараси, Кўкалдош мадрасаси, Бароқхон мадрасаси) бизнинг давримизгача етиб келган. Ҳунармандликнинг тараққиёти савдосотиқ алоқаларининг кенгайишига олиб келди. 1558-йилда Тошкент қирғизқайсоклар қамалига бардош берди.

ХВИ асрнинг 2ярмида Қозон ва Астрахон хонликларининг Рус давлатига бўйсундирилиши натижасида Тошкент билан Москва ўртасида савдо алоқаси ривожланди, ҳар икки томон бир-бирига элчилар юборди. 1579-йилда Тошкентни Бухоро хони Абдуллахон ИИ босиб олди. 1588-йилда шаҳар аҳолиси Абдуллахон ИИнинг ноиби, Тошкент вилоятининг ҳокими Ўзбекка қарши исён кўтарган. Лекин, кўп ўтмай исён бостирилди. 1597-йилда шаҳарни Таваккалхон (1598-йил в. э.) босиб олди. Оз фурсат ўтмай Тошкент яна Бухоро хонлигига ўтди. Аштархонийлардан Имомқулихон қозоқларни тормор келтириб, 1611-йилда ўғли Искандарни Тошкентга ноиб қилиб тайинлади. Бироқ шаҳар аҳолиси исён кўтариб, қочиб кетаётган Искандарни тутиб ўлдирди. Бундан ғазабланган Имомқулихон Тошкент аҳолисидан шафқациз ўч олиб, уларни қирғин (қатлиом) қилди.

1723-йилда Тошкент Жунғар хони ГалданСирен қўлига ўтди. Бу даврда Тошкент аҳолиси токчилик, боғдорчилик ҳамда полиз экинлари, буғдой, тариқ, арпа, сули, зиғир, кунжут етиштириш билан шуғулланарди. Шаҳар расталарида ипак мато, ип газлама, зарбоф кийимлар кўп бўлган. Рус савдогарлари Тошкентга мовут, қундуз териси ва турли бўёклар келтиришган. Тошкент билан Балх, Хива, Бухоро, Самарканд, Кўлоб, Шаҳрисабз ва б. шаҳарлар ўртасида савдосотиқ ривожланган. Пул муомаласи бу даврда хам ҳали яхши тарақкий килмаган эди. Тошкент аҳолисига дон ва қорамол билан тўланадиган махсус солиқ (ҳосилнинг 1/101/5 улуши) солинган. Тошкент Жунғария хонлиги барҳам топгандан кейин (1758) Катта Ўрда ва қалмокларнинг ҳужумлари натижасида кўп зарар кўрди.

ХВИИИ аср ўрталарида гарчи шаҳар қўлданқўлга ўтиб турган бўлсада, Тошкент 4 даҳа (қисм)га — Шапхоншоҳур, Себзор (Қаффоли Шоший), Кўкча (Шайх Зайниддин), Бешёғоч (Зангиота) даҳаларига бўлиниб, уларнинг ҳар бирини мустақил ҳоким бошқарган. Тошкент тарихида бу давр Чорҳокимлик деб аталган.

Шаҳарни бошқариш бўйича барча маъмурий лавозимларга Тошкентнинг бой савдогар ва аслзодалари томонидан кўрсатилган шахслар тайинланган.

Ҳокимлар ташқи босқинларга қарши курашиш учун навбат билан қўшин ажратганлар. Муҳим масалалар ҳам биргаликда ҳал қилинган. Ҳокимликлар ўртасида шаҳарда ҳукмрон бўлиш учун баъзан тўқнашувлар бўлиб турган. Бундай тўкнашувлар сабабли юзага келган нотинчлик даври деярли чорак аср давом этган. Айрим вактларда бутун шаҳар ҳудуди жанг майдонига айланган. Лекйн, 4 даҳа ҳокимларининг ўзаро тўқнашувлари асосан, шаҳарнинг Жанггоҳ, Лабзак ариғи бўйида („Жангоб“) бўлган. Ўзаро тўқнашувларга шаҳар аҳолиси ҳам жалб этилган. Фақат Эски жўва бозори бетараф жой ҳисобланиб, нотинчлик вактида ҳам савдосотиқ давом этган. Чорҳокимлик даврида Тошкент аҳолиси атрофдаги шаҳар ва қишлоқлар, Дашти Қипчоқнинг чорвадор аҳолиси ҳамда Сибир билан савдо алоқаларини узмаган. Россия билан савдосотиқни ривожлантириш мақсадида 1779-йилда Тошкентдан Тоболск ш.га элчилик миссияси жўнатилган. Бироқ, бу даврда Тошкентдаги ички зиддиятлар ва нотинчликлардан фойдаланган кўчманчилар шаҳарга бир неча марта ҳужум қилдилар. Натижада шаҳар атрофидаги боғлар, деҳқончилик далалари пайҳон қилинди. Умуман олганда чорҳокимлик даври Тошкент ҳаёти хўжалигининг тушкунлик даври бўдди. Шу боис савдоҳунармандчилик ахлининг илғор фикрли вакиллари ўртасида шаҳарни ягона ҳоким қўл остида бирлаштириш ғоялари вужудга келди. Шу даврда шаҳар яхлит ташқи девор билан ўралган ва унинг уз. 14 км, дарвозалар сони 12 та эди.

1784-йил Шайхонтоҳур даҳаси ҳокими Юнусхўжа қолган 3 даҳа ҳокимлигини ҳам ўз тасарруфига олиб, мустақил Тошкент давлатини ташкил этди. Бир неча ҳарбий юришлардан кейин у Катта Ўрдадан Тошкент атрофидаги қишлоқларни қайтариб олишга, Тошкент аҳолисига тинчлик бермаётган кўчманчи жуз қабилаларини бўйсундиришга муваффақ бўлди. 1799-йилда Қўқон қўшинлари Тошкентни қамал қилди, аммо тошкентликларнинг кучли зарбасига учраб орқага қайтди.

Тошкент давлати

Тошкент давлати ташқи кучлар, айниқса, Қўқон хонлари тазйиқида бўлса-да, 20 йилдан зиёд умр кўрди.

Тошкент давлати марказлашган давлат сифатида бўлиб, унинг маъмуриятини „волий вилоят“ лавозими билан Юнусхўжа бошқарди. Кейинроқ Юнусхўжа „Хазрати Эшон“ унвонини олиб, айни пайтда „хон“ деб ҳам юритилди. Юнусхўжа ҳузурида тузилган „хон кенгаши“га 4 даҳа мингбошилари, оқсоқоллари ва бошқалар киритилган. Кенгашда, асосан, даҳа ва улус бошқаруви ҳамда ҳарбий масалалар муҳокама этилиб бир ечимга келинган. Давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини девонбеги, қози ва раислар амалга оширганлар. Ўта жиддий масалалар: ўғирлик, қотиллик ва б.ни Юнусхўжанинг ўзи ҳал этиб, айбдорга тегишли жазо берилган; қотилларга эса ўлим жазоси қўлланган. Хорижий давлатлар билан дипломатик алоқаларни ҳам Юнусхўжанинг ўзи олиб борган.

Анҳорнинг ўнг тарафида хон фармони билан баланд ва қалин девор ўралган Ўрда, яъни давлат маҳкамаси бино қилинган. Унда Юнусхоннинг қароргоҳи ва девонхонадан ташқари зарбхона жойлашган. Ўрдани қўриқлаш ва муҳофаза этиш учун 2 минг кишилик махсус ҳарбий қисм („қорақозон“) ташкил этилган.

Тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳнинг маълумотига кўра, оталиқ — девонбеги лавозимига Рустамтўра, парвоначи лавозимига Одилтўра, бош ҳарбий амир лавозимига Саримсоқтўра, қўшин бошлиғи лавозимига Бобохонтўралар тайинланган. Давлатнинг молия ишлари билан бошчихўжа шуғулланган. У ички ва ташқи савдо ишларини назорат қилган.

Юнусхон шимолида Тошкентга туташган Дашти Қипчоқ худудини ҳам тасарруфига олиб, аҳолисига зиддиятли вақтларда зарурий сондаги лашкар тўплаб бериш мажбуриятини юклаган. Чимкент ва Сайрам ш.лари, кейинчалик Туркистон ш. ҳам Тошкент давлати таркибига киритилган. Ниёзбек, Олтинтепа, Кррабулоқ, Сарапон, Темир мавзелари ва б. ўнлаб қишлоклар Тошкентга тобе бўлган.

Манбалар

  1. ↑ Из истории Казахстана ХВИИИ в.
  2. ↑ „Толе би“. Унесcо. 2012-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24 января 2009.
  3. ↑ 3,0 3,1 УКРЕПЛЕНИЕ КАЗАХСКОГО ХАНСТВА В ХВИ-ХВИИ ВЕКАХ
  4. ↑ Казахское ханство в ХВИИ в., 2013-10-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-05-21