Тошкент хонлиги – ўрта асрларда мавжуд бўлган ўзбек—қозоқ ва қисман қорақалпоқлар давлати бўлиб, давлатининг маркази Тошкентда жойлашган. Хонлик тарихини уч даврга бўлиб ўрганиш мумкин.

Тошкент хонлиги
1503 — 1627


→
 
→


1503-йилда Тошкент дастлаб Бухоро хонлиги таркибига қўшиб олинган ва автоном тарзда бошқарилган. Аммо, ўзбек султон (хон)лар ҳоким сифатида тайинланган. 1597-йилда Абдуллахон ИИ Шайбоний вафот этгач, Қозоқлар Тошкентни эгаллаб олган ва шаҳар бироз муддат қозоқ хонлари бошқарувида бўлган.

1613-йил Турсун Муҳаммад султон ўз мустақиллигини эълон қилиб, мустақил хонликка асос солган. У хонликни бир муддат бошқарган бўлса-да, 1627-йилда Қозоқ хонлиги Тошкентни эгаллаб, мустақил хонликка барҳам берган.

Ўзбек хонлари даври

1501—1525-йиллар Суюнчхўжахон

1524—1532-йиллар Келди Муҳаммад

1532—1556-йиллар Наврўз Аҳмадхон

1556—1576-йиллар Дарвешхон

1576—1582-йиллар Бобо Султон

1582—1597-йиллар Абдуллахон ИИ Шайбоний

1612—1613-йиллар Искандар Султон (Жонийлардан)[1].

Қозоқ ва қорақалпоқ хонлари даври

1597—1598-йиллар Таваккал

1598—1600-йиллар Ишимхон

1600—1601-йилларда Жони Муҳаммадхон

1602—1603-йиллар Ишимхон

1603—1604-йиллар Абдул Ғаффорхон (Қорақалпоқ)

1604—1611-йиллар Ишимхон

1613—1627-йиллар Турсун Муҳаммад султон

Манбалар

  1. ↑ „Давлат муассасалари тарихи“. 2024-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-январ.