Тошлоқ — Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги шаҳар (1974-йилдан), туман маркази. 1974-йил 10-декабрда Тошлоқ қишлоғи ўрнида ташкил этилган. Аҳолиси 14,2 минг кишини ташкил этади (2001). Яқин темир ё'л стансияси — Охунбобоев (5 км). Фарғона шаҳридан 16 км узоқликда жойлашган. Тошлоқда туман ҳокимияти биноси, маъмурий, давлат ташкилотлари, пахта тозалаш зди, Марғилон "Атлас" фирмаси филиали, нон комбинати, тикувчилик фабрикаси, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 3 та умумий таълим мактаби, мусиқа мактаби, марказий кутубхона, маданият ва истироҳат боғи, марказий касалхона, поликлиника, дорихона ва бошқа тиббий муассасалар фаолият кўрсатади. Тошлоқ — Фарғона йўналиши бўйича автобуслар доимий равишда қатнайди[2].

Тошлоқ
шаҳар
40°28′0″Н 71°46′37″Э / 40.46667°Н 71.77694°Э / 40.46667; 71.77694
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Фарғона вилояти
туман Тошлоқ тумани
Аҳолиси
 (1989)
12 067[1]
Вақт минтақаси УТC+5
Toshloq xaritada

Манбалар

  1. ↑ Популатион cенсус-1989
  2. ↑ "Тошлоқ" ЎзМЕ. Т-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил