Toshqin
Ушбу саҳифани Сув тошқини билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Тошқин, дарёларнинг тошиши – дарёда сув сатҳининг нисбатан қисқа вақт ичида тез номунтазам кўтарилиши ва деярли шундай тезликда пасайиши. Тошқин қор ва музликларнинг шиддатли эриши, ёғин кўп ёғиши, сув омборларидан сув ташлаш, тоғлардаги кўллар, тўғонларни, тўсиқ дамбаларни сув вайрон қилиши ва ҳоказо натижасида содир бўлади. Баҳорги серсувликдан фаркли ўлароқ, Темир йўлнинг турли даврларида рўй беради. Ўрта Осиё тоғларида қор тез ёки секин эриши, шунингдек, ёмғирлар натижасида тог дарёларида кетма-кет (баъзида 4—7 мартагача) тошқин содир бўлади, тоғ дарёлари шу билан текис ерлардаги дарёлардан фарқ қилади. Тошқин оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Оддий тошқин бутун ҳавзага бир текис тушадиган бир йўла ёққан ёмғир (соатлаб ёки суткалаб) ёки вақт бирлигида эриган қор натижасида содир бўлади. Мураккаб тошқин дарёнинг юқори қисмида кетма-кет юз берадиган Тошқин натижасида рўй беради.
Ўрта Осиёнинг катта дарёлари (Амударё, Сирдарё)да қишда ҳавонинг исиб кетиши туфайли дарёдаги қалин муз қатламлари жадал эриб, тошқин юз беради. Бундай тошқин да сув муз қатлами остида даре оқими бўйлаб қуйига ҳаракат қилади, муз ёрилиши натижасида сув сатҳи кескин кўтарилади ва баъзан максимал даражада ортиб кетади.
Катта тошқин ерларни сув босишига олиб келиши мумкин. Сув омборлари тошқин даврида сувнинг бир қисмини йиғиб олишга, ундан камчил даврларда суғориш ва бошқа мақсадларда фойдаланишга имкон беради (қаранг: Дарё оқимини тартибга солиш). Тошқин бўйича прогноз гидрометеорология тармоқлари стя ва постлари маълумотлари асосида тузилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |