Toshqirman tepa
Тошқирман тепа – ҳозирги Ўзбекистоннинг Тошқирмон воҳасидаги харобалар тепалиги. Харобалар ҳозирги Беруний шаҳрининг шимоли-шарқида жойлашган. Бу ерда 1996—2000-йилларда Қорақалпоқ-Австралия археологик гуруҳи эрамиздан аввалги ИВ асрга оид хоразм ибодатхонасини қазишган. У милоддан аввалги ИИИ асргача фойдаланилган. Яқин атрофда ҳеч қандай турар жой қолдиқлари кузатилмаган[1].
| Манзилгоҳ | Хоразм |
|---|---|
| Тури | тепа |
| Тарих | |
| Материал | Хом ғишт |
| Ташкил этилган | Мил. авв. ИВ аср |
Меъморчилиги
Ёдгорлик шимолдан жанубга қараб чўзилган 100х150 метрга яқин ўлчамли тепаликдан иборат. Баландлиги 3 метрдан 5 метргача етади. Ёдгорлик йигирматадан зиёд ҳар хил ўлчамдаги катта-кичик хоналарни ўз ичига олади. Тўғри тўртбурчакли зал ёки ҳовлининг ўлчами 20 х 16 метр. Ҳовлининг жануби-ғарбий тарафидаги учта йирик хона жойлашган бўлиб, 10 х 15,8 х 15 ва 8.50 х 18 метрдан иборат. Шунингдек, яна ҳудуди кичкинароқ (4х5,30; 4,50х7,50; 5х7,6х9,50; 3,50х13,8 м) бир қанча хона ва икки йўлак (2,8х20,1; 40х15 м) ҳам мавжуд[2].
Қурилиш ашёси сифатида хом ғиштдан фойдаланилган. Бинонинг марказида жойлашган зал 40-43 х 40-43 х 13-14 см бўлган ғиштлардан бино қилинган. Ғиштларга бир ёки икки ёндош чизиқлар кўринишидаги муҳр босилган. Қолган хоналар ўлчами тахминан 46-32 х 24-24 см бўлган, ҳеч қандай муҳр қўйилмаган тўғри тўртбурчак шаклдаги хом ғиштдан тикланган. Деворлар 1 метрдан 1,5 метргача қалинликда бўлган[2]. Деворга ишлатилган ғишт ўлчами, сопол хусусиятлари, топилган тош архитектура деталлари ва сопол идишларнинг бўлакларига қараб Тошқирманни сўнгги архаик ва қанҳға даврларида мавжуд бўлган истеҳкомли манзилгоҳ қолдиқлари, деб тахмин қилиш мумкин.
Тадқиқ этилиши
Тошқирман тепа ёдгорлиги Ғайраддин Хўжа Ниёзов бошчилигидаги Ўзбекистон—Австралия археологлар қўшма жамоаси 1994—2012-йилларда археологик жиҳатдан тадқиқ қилинган[3]. Қўшма экспедиция Тошқирман тепа билан бир қаторда Оқчахон, Қозоққирилган „Нўмалум тепалик“ қал’аларини ҳам ўрганган. Тошқирман тепадан истеҳкомли ибодатхона иншооти топилган.
Текширувлар натижасида Тошқирман тепалигидаги қал’а деворлари қалин пахса ва йирик ғиштлардан қурилгани, ҳар бир ғиштга ўша давр уруғларининг тамғалари босилгани маълум бўлди. Умумий майдони 50 гектар бўлган қал’а ёдгорлиги бир-бирининг ичига жойлашган ташқи ва ички қал’алардан иборат. Тўпланган археологик материаллар бу ерда ўз даврида халқ ҳунармандлигининг кўпгина турлари ривожланганини кўрсатади[4].
Манбалар
- ↑ Алисон В. Г. Бетц, Вадим Н. Ягодин: Тҳе Фире Темпле ат Таш-кʾирман Тепе, Ин: Жоэ Cрибб, Георгина Ҳеррманн: Афтер Алехандер, Cентрал Асиа бефоре Ислам. Охфорд 2007, С. 435–453, ИСБН 978-019-726384-6
- ↑ 2,0 2,1 Ходжаниязов Ғ. Қадимги Хоразм мудофаа иншоотлари. Тошкент: ЎЗБЕКИСТОН нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2007 — 43-44-бет. ИСБН 978-9943-01-175-5.
- ↑ „Минг қал’али-афсонавий о'лка“. хоразмий.уз. Қаралди: 31-октабр 2023-йил.
- ↑ „18 апрел – Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни (1983)“. зарнеwс.уз. Қаралди: 31-октабр 2023-йил.