Тоштарошлик (сангтарошлик) — ҳунармандлик тури; тошни кесиш, йўниш билан уни маълум шаклга келтириш касби. Инсон жуда қадим замонлардан бери ўз эҳтиёжлари учун турли туман табиий тошлардан фойдаланади. Табиий тошлар кенг тарқалган ўлкаларда тош асосий қурилиш материалидир; унинг турли навлари уйрўзғор буюмлари, қурол ва асбоблар, безак ашёлари тайёрлашда кенг қўлланган. Қимматбаҳо тошлар жаҳондаги деярли ҳамма халқларда безак буюмлари тайёрлашда ишлатилади. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон табиати турлитуман тошларга бой, шунингдек, тошга нисбатан фойдаланишга бир мунча қулай ва осон бўлган ёғоч, ганчга ҳам бой. Географик шароит тақазоси билан қурилиш материали сифатида меъморликда тошдан кам фойдаланилган, жонли мавжудотларнинг шаклларини ишлаш — ҳайкалтарошлик ҳам ривожланмаган. Қимматбаҳо тошлардан бадиий ва безак буюмлари тайёрлаш, нодир тошлардан заргарликда фойдаланиш жуда қадимдан ривожланган. Неолит даврига мансуб Лавлакон — 59 макони (Қизилқум)да заргарлик устахонасининг қолдиқларидан феруза тақинчоқлар тайёрлашда фойдаланилган чақмоқтош, кварсит эговлар топилган (мил. ав. 3минг йиллик). Неолит ва жез даврларида тош бадиий ишланганлигини Замонбобо маданияти ва Чустдан топилган археологик топилмалардан ҳам кўриш мумкин; Фарғона вилоятидаги Сўх қишлоғидан топилган қора тошдан ишланган тумор диққатга сазовор. И—ИИИ асрларда Ўзбекистоннинг жан.да биноларнинг пойдевори, устунларида, бино қисмларини безашда мармар ва харсанг тошлардан, биноларни безаш учун релеф ва ҳайкаллар тайёрлашда (буддизм тарқалиши муносабати билан) оҳактошдан фойдаланилган. Айритом, Фаёзтепа, Қоратепа ва бошқа биноларнинг қолдиклари биноларни безашда тошдан фойдаланилганини кўрсатади. Т. Ўрта Осиёда ХВ асрда янада ривожланди ва такомиллашди, Мадраса, мақбара ва бошқа йирик бинолар қурилишида тошдан кенг фойдаланилди: Амир Темур мақбараси, Бибихоним жоме масжиди, Аҳмад Яссавий мажмуи кабилар жозибали безатилган. ХИХ асрда — ХХ аср бошларида Самарқанд, Бухоро, Хива, Шахрисабз, Қўқон ва бошқа шаҳарларда йирик бинолар, ҳовузлар (Лаби Ҳовуз ансамбли, Ситораи Моҳи Хоса ва бошқалар), тегирмонларда харсанг тош ва мармардан кўп фойдаланилган, Нурота, Ғозғон қишлоқларида мармардан лаган, пиёла каби идишлар тайёрлаш ривожланган. ХХ аср — ХХИ аср бошларида (айниқса, Ўзбекистон мустақиллигидан сўнг) маъмурий ва жамоат биноларини қуриш ва уларни безашда оҳактош, мармар, гранит ва бошқа тошлардан, тоғ жинсларидан фойдаланишга катта эътибор берилди: Навоий театри, Муқимий театри, Тошкент метрополитени бекатлари, Халқлар дўстлиги саройи, Олий Мажлис, Темурийлар тарихи давлат музейи, Оқсарой ва бошқа Ҳозир Т. механизациялаштирилган, тош кесувчи, тошни силликловчи ва бошқа механизмлар кенг қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тоштарошлик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.