Муҳаммадиев Тоштемир (1968-йил, 5-январ, Бойсун тумани) — кураш бўйича оғир вазнда жаҳоннинг мутлақ чемпиони (1999, Тошкент), халқаро миқёсдаги спорт устаси (1999). Муҳаммадиев Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган халқаро мусобақа ғолиби (1995, 1999, Термиз), Ўзбекистон чемпиони (1998). Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган (1999)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил