Тоштемир Рустамов (1906, Чимкент вилояти, Қорабулоқ қишлоғи — 1943.18.8, Смоленск обл. Дорогобуж рни, Алексино қишлоғи) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, оддий аскар. 1942-йилдан фронтда. 1083-ўқчи полки (Ғарбий фронт 5-армиянинг 312-ўқчи дивизияси)нинг ўқчиси. Рустамов 1943-йил 18 августда Смоленск обл.нинг Дорогобуж рнидаги Борисовка қишлоғи учун бўлган жангда ўз танаси билан душман дзоти амбразурасини беркитган. 1944-йил 3 июнда (ўлимидан сўнг) Кахрамон унвони берилган. Тошкент шаҳри ва Сайрам туманидаги мактаблардан бирига Рустамов номи берилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил