Toshyorar
Тошёрар (Сахифрага) — тошёрардошларга мансуб ўтлар туркуми. Кўп йиллик илдизпояли, баъзан бир йиллик ўсимликлар, пояси битта ёки бир нечта, тик ёки ётиқ. Гули оқ, кўкимтир, сарғиш ёки қизғиш. Косачабарглари ва гултожбаргчалари бештадан, чангчилари ўнта. Меваси кўсакча. 250 тури бор. Шимолий ярим шарнинг совуқ ва мўътадил минтақаларида тарқалган. Арктикада ва тоғли рнларнинг шағалли, тошли ён бағирларида ва қояларида ўсади. Ўзбекистонда Сибир тошёрари (С. сибириcа) Фаргона вилояти Ҳамзаобод қишлоғи атрофидаги тогларнинг салқин жойларида усади; айрим турлари манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |