Тоуретте синдроми (Тоуретте касаллиги, Гиллес де ла Тоуретте синдроми, ДСМ- 5да — Тоуретте бузилиши ,инглизча: Тоуретте’с дисордер) генетик жиҳатдан аниқланган марказий асаб тизимининг бузилиши бўлиб, у ҳар қандай ёшда ўзини намоён қилади ва бунда бемор кун давомида кўп ҳаракатли тиклар ва камида битта овозли тик чиқариши билан тавсифланади. Тик(франсузча: тиc "мушакларнинг буришиши; „тик“) — тез, стереотипли, қисқа муддатли ихтиёрсиз элементар ҳаракат[1], ташқи томондан рефлексга ўхшайди ёки мақсадли[2] гиперкинезнинг бир тури.  Гиперкинезиялар (юнонча ὑπтҳр „кучли“ ва кíнēс „ҳаракат“ сўзларидан) миянинг нотўғри буйруғига кўра бир мушак ёки бутун мускуллар гуруҳининг қисқариши деб аталади. Тоуретте синдроми Америка руҳий касалликлар диагностикаси ва статистик қўлланмасининг, бошқа тикли бузилишлар саҳифаси билан бир қаторда нейроривожланишнинг ҳаракатли бузилиши[3] сифатида қўлланманинг бешинчи нашрида (ДСМ-5), таснифланади. Диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдроми билан кечувчи Тоуретте синдроми[4] тез-тез коморбид ҳолатда учрайди.

Авваллари Тоуретте синдроми одобсиз ёки ижтимоий жиҳатдан ноўрин ва ҳақоратли сўзларни (копролалия) бақириб айтиш билан боғлиқ бўлган камдан-кам учровчи ва ғайриоддий синдром деб ҳисобланган. Бироқ, бу аломат Тоуретте синдроми бўлган кам сонли одамларда учрайди.Тоуретте синдромли одамларнинг интеллектуал салоҳияти ва умр кўриш давомийлиги нормада. Кўпчилик болаларда тикларнинг фаоллик даражаси ўсмирлик ёши тугаганида озаяди ва катталарда Тоуретте синдромининг кучли даражаси кам учрайди. Тоуретте синдромли машҳур одамлар ҳаётнинг барча соҳаларида учраб туради.[5]

Тоуретте синдромининг этиологиясида генетик ва атроф-муҳит омиллари маълум бир аҳамиятга эга, аммо касалликнинг аниқ сабаблари номаълум. Аксарият ҳолларда даволаниш талаб этилмайди. Тикларнинг ҳар бир ҳолати учун самарали дорилар мавжуд эмас, лекин беморнинг аҳволини енгиллаштирувчи дори-дармонлар ва даволаш усулларидан фойдаланиш оқланган. Касалликни ўрганиш, тушунтириш ишларини олиб бориш ва беморларга руҳий кўмак бериш даволаш режасининг муҳим қисмидир.

Ушбу касалликнинг номини Жан Мартин Чарcот ўз шогирди,1885-йилда бу синдром билан оғриган 9 бемор ҳақидаги маърузасини нашр этган франсуз шифокори ва неврологи Гиллес де ла Тоуретте шарафига қўйишни таклиф этган.

Тарихи

Илмий даврдан олдинги давр (Ўрта асрлар)

Биринчи марта Тоуретте синдромига ўхшаш ҳолат 1486 йилда Г. Крамер ва Й. Спренгер томонидан ёзилган " Жодугарлар болғаси " (лотинча: «Маллеус Малефиcарум») да тасвирланган. Китобда ҳаракатли ва овозли тиклари бўлган ва „инс-жинс теккан“ деб ҳисобланган руҳоний тасвирланган[6].

ХИХ аср

Ж. М. Г. Итард — франсуз шифокори, болалар психиатриясининг асосчиларидан бири, биринчи марта Тоуретте синдромини илмий нуқтаи назарда таърифлаган одам[7]

1825-йилда Ж. М. Г. Итард, ўша пайтда кар -соқовлар Қироллик институтининг раҳбарининг (ҳозирги Париж кар-соқов ёшлар миллий институти) (франсузча: «Мéмоире сур қуэлқуэс фонcтионс инволонтаирес дес аппареилс де ла лоcомотион, де ла прéҳенсион эт де ла воих» („Ҳаракатни ушлаб туриш ва овоз билан боғлиқ органлар тизимининг баъзи ихтиёрий функсияларини илмий текшириш“) мақоласида Тоуретте синдромининг 10 та ҳолатини (7 бемор — эркакларда) тасвирлаб берди.[6] У беморлар орасида парижлик аристократ ва ўз даврининг жуда нуфузли шахси бўлган Маркиза Дампиэрни тасвирлайди[8]. Ўша пайтда у замонавий олимлар томонидан жуда кам таърифланган копролалия ҳолатидан азият чекди. Хоним ўзининг келиб чиқиши, ақл-заковати ва олижаноб хулқ-атворига кескин қарама-қарши бўлган одобсиз сўзлар кўринишида овозли тиклар яратарди[6].

1861-йилда Тоуретте синдромини ўрганишга муҳим ҳисса қўшган А. Троуссеау ўзининг клиник тиббиёт ва терапия бўйича дарслигида бир нечта ҳолатларни тасвирлаб берган[6].

Эпидемиология

Тоуретте синдроми ҳозир кам учрайдиган касаллик деб ҳисобланмайди, лекин ҳар доим ҳам тўғри ташхис қўйилмаслиги мумкин, чунки аксарият ҳолатлар енгил кўринишда бўлади. 1та дан 10 та гача бўлган 1000 та болаларда Тоуретте синдроми мавжуд[9] ; 1000 кишидан 10 дан ортиғи тикли бузилишга эга[10][11]. Бошқа маълумотларга кўра, синдромининг умумий популяцияда тарқалиши 10 000 кишидан 3-5 тани ташкил қилади[12]. Бунда эркаклар устунлик қилади (3:1)[12].

Этиология

Тоуретте синдромининг этиологияси ва аниқ сабаби номаълум, аммо у генетик ва атроф-муҳит омиллари билан боғлиқлиги аниқланган[13]. Генетика тадқиқотлари шуни кўрсатдики,Тоуретте синдроми ҳолатларининг аксарияти ирсийдир, аммо унинг қандай келиб чиқишининг аниқ механизми ва ўзига хос гени[14] ҳали аниқланмаган[15]. Баъзи ҳолларда Тоуретте синдроми спорадик, яъни ота-онадан мерос бўлиб ўтмайди[16]. Тоуретте синдроми билан боғлиқ бўлмаган тиклар кўринишидаги бошқа касалликларга туреттизмлар дейилади[17].

Тоуретте синдроми бўлган одам ген(лар)ни ўз фарзандларидан бирига ўтказиш эҳтимоли тахминан 50 % ни ташкил қилади, аммо бу синдром ўзгарувчан ген экспрессияси ва тўлиқ пенетранси бўлмаган ҳолатдир. Шундай қилиб, маълум бир генетик нуқсонни мерос қилиб олган ҳар бир киши симптомларни ривожлантирмайди; ҳатто энг яқин қариндошларда ҳам ҳар хил симптомлар бўлиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин. Ген(лар) Тоуретте синдромида енгил тик (вақтинчалик ёки сурункали тиклар) ёки тикларсиз обсессив-компулсив аломатлар сифатида ифодаланиши мумкин. Ген(лар)ни мерос қилиб олган болаларнинг фақат озчилигида тиббий ёрдам талаб қиладиган аломатлар мавжуд[18]. Жинс нуқсонли геннинг намоён бўлишига таъсир қилади, эркакларда тиклар аёлларга қараганда кўпроқ учрайди.

Тоуретте синдромини келтириб чиқармайдиган юқумли ёки психосоциял омиллар унинг оғирлашишига таъсир қилиши[14] эҳтимолдан ҳоли эмас. Аутоиммун жараёнлари тикларнинг пайдо бўлишига ва баъзи ҳолларда уларнинг кучайишига олиб келиши мумкин. 1998-йилда руҳий саломатлик миллий институтининг америкалик олимлари стрептококкдан кейинги аутоиммун жараёни натижасида бир гуруҳ болаларда обсессив-компулсив бузилишлар ва тиклар пайдо бўлиши мумкинлигини тахмин қилдилар. 5 диагностика мезонига жавоб берадиган болалар ушбу гипотезага кўра, стрептококк инфекцияси билан боғлиқ бўлган болаликдаги аутоиммун невропсихиятрик касалликларга эга деб таснифланади (изглизча қисқартмаси ПАНДАС)[19]. Бу мунозарали гипотеза клиник ва лаборатория тадқиқотларининг эътиборида бўлган, аммо исботланмаган[20].

Тиклар таламус, базал ганглиялар ва фронтал лобларнинг дисфунксияси натижасидир, деб ишонилади[13]. Нейроанатомик моделлар миянинг кортикал ва субкортикал тузилмаларининг нейрон алоқаларидаги носозликлар синдромида иштирок этади[14] ва нейровизуализация технологиялари базал ганглиялар ва фронтал гирусларнинг иштироки деб ҳисобланади.

Обсессив-компулсив бузилишнинг айрим шакллари генетик жиҳатларда Тоуретте синдроми билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Танадаги магний этишмовчилиги ва бунинг натижасида келиб чиқадиган метаболик касалликлар Тоуретте синдроми ва баъзи бир қатор касалликларнинг сабабларидан бири бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган назария ҳам таклиф қилинган[21], магний бирикмалари ва Б6 витаминини қабул қилиш кўп беморлар ҳолатини яхшилаши мумкин.[22].

Диагностика

Тиклар қўққисдан пайдо бўлиб такрорланувчи, монотон, ритмик бўлмаган ҳаракатлар (мотор тиcс) ва алоҳида мушак гуруҳларини ўз ичига олган гуруҳлар шаклида пайдо бўлади[23]

Тоуретте синдроми турига ва давомийлигига (вақтинчалик ёки сурункали) қараб " ДСМ-ИВ " га кўра таснифланадиган тик касалликлари турларидан(мотор ёки овоз тиклар) биридир. Вақтинчалик тик бузилиши 4 ҳафтадан 12 ойгача давом этадиган бир нечта ҳаракатли тиклари, овозли тиклари ёки иккаласидан иборат бўлган ҳолатдир. Сурункали тик бузилишлари бир йилдан кўпроқ вақт давомида мавжуд бўлган битта ёки кўп, ҳаракатли ёки овозли тиклар (лекин иккаласи ҳам бир вақтда эмас) бўлиши мумкин[23]. Тоуретте синдроми беморда бир йилдан ортиқ вақт давомида бир нечта ҳаракатли тиклар ва камида битта овозли тик мавжуд бўлганда ташхис қилинади[24].

Тиклар

Тиклар „ғайритабиий хатти-ҳаракатлар“, „нормал ҳаракат фонида олдиндан айтиб бўлмайдиган тарзда вақти-вақти билан содир бўладиган“[25], ҳаракатлар ва товушлардир. Тоуретте синдроми билан боғлиқ тиклар сони, частотаси, оғирлик даражаси ва анатомик жойлашуви бўйича фарқланади. Ҳиссий қайғуришлар ҳар бир беморда тикларни оғирлик даражасини ва частотасини индивидуал равишда оширади ёки камайтиради. Шунингдек, баъзи беморларда тиклар кетма-кет давом этади[23].

Копролалия (тақиқланган сўз ва ибораларни ўз-ўзидан талаффуз қилиш) Тоуретте касаллигининг энг машҳур белгисидир. Турли манбаларга кўра, у беморларнинг 10 % намоён бўлади. Копролалия одатда ўсмирлик даврида бошланади, кейинчалик копропраксия (номақбул имо-ишоралар) билан алмашади[26]. Эколалия (бошқа одамларнинг сўзларини такрорлаш) ва палилалия (ўз сўзини такрорлаш) камроқ учрайди аммо мос равишда ҳаракатли ва овозли тиклар касалликнинг бошида, кўзни милтиллаш ва йўталиш шаклида пайдо бўлади[27]. Бундан ташқари, эхопраксия (бошқаларнинг ҳаракатларини тақлид қилиш) ҳам учраб туради. Бошқа ҳаракат бузилишларининг патологик ҳаракатларидан (масалан, хорея, дистони, миёклония ва дискинезия) фарқли ўлароқ, Тоуретте тиклари монотон, вақтинча бостилиб турадиган, ритмик бўлмаган ва кўпинча чидаб бўлмас истак билан бирга келади[28]. Тик пайдо бўлишидан олдин, Тоуретта синдроми бўлган кўпчилик одамлар аксириш ёки тери қичишганда уни тирнаш каби кучли истакларни бошдан кечирадилар[29][30]. Беморлар тикларга истак чақирувчилар-босим ёки энергиянинг[30] зориқиши деб таърифлайдилар ва тиклардан фойдаланишади чунки улар ўзларини енгил[30] ёки яхши ҳис қилишлар учун „керак“[31] бўладилар.[31]. Бундай ҳолатнинг мисоллари томоқдаги бегона жисм борлиги ёки елкадаги ноқулайликлар ҳисси бундай ҳолат сизда томоқни тозалашга ёки елкани қисишга олиб келади. Яна бир мисол — кўзлардаги дискомфортни бартараф этиш учун уларни милтиллатиш. Тоуретта синдромидаги тикларнинг нашр этилган тавсифлари диагностика мезонларига киритилмаган бўлса ҳам, касалликнинг асосий белгиси сифатида аниқланади[32][33][34].

Даволаш

Клонидин — Тоуретте синдроми учун ишлатиладиган дорилардан бири.

Тоуретте синдромини даволаш беморларга энг муаммоли симптомларни бошқаришга ёрдам беришга қаратилган[14]. Аксарият ҳолларда Тоуретте синдроми енгил бўлади ва фармакологик даволанишни талаб қилмайди. Тикларни даволаш (агар керак бўлса) улар билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этишга қаратилган. Тиклари бўлган барча одамларда қўшимча бўлган касалликлар мавжуд эмас, агар улар мавжуд бўлса, даволаниш талаб қилинади. Тоуретте синдроми учун ҳеч қандай даволаш ва барча одамлар учун сезиларли ножўя таъсирлари бўлмаган универсал дорилар йўқ. Беморларнинг ўз касалликларини қабул қилишлари тикли бузилишларини янада самарали бошқариш имконини беради[14]. Тоуретте синдроми белгиларини бошқариш фармакологик терапия, шунингдек, психотерапия, тўғри хулқ-атворни ўз ичига олади. Фармакологик даволаш оғир симптомлар учун ажратилган, бошқа даволаш усуллари (масалан, қўллаб-қувватловчи психотерапия ва когнитив хулқ-атвор терапияси) депрессия ва ижтимоий изоляцияни олдини олишга ёки енгиллаштиришга ёрдам беради. Беморни ўқитиш, оиласи ва атрофидаги одамлар (масалан, дўстлар, мактаблар) асосий даволаш стратегияларидан бири бўлиб, булар енгил ҳолатларда талаб қилинадиган энг керакли ва фойдали бўлиши мумкин[14][35].

4-[4-(4-chlorophenyl)-4-hydroxy-1-piperidyl]-1-(4-fluorophenyl)-butan-1-one
Галоперидолнинг тузилиши. Галоперидол — бу баъзида Тоуретте синдромининг оғир ҳолатларини даволашда ишлатиладиган антипсихотик дори.

Дорилар симптомлар беморнинг нормал фаолиятига тўсқинлик қилганда қўлланади[18]. Дори синфлари — типик ва атипик антипсихотик препаратлар, шу жумладан рисперидон, зипрасидон, ҳалоперидол, пимозид ва флуфеназин — таъсири узоқ ва қисқа муддатли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, баъзида уларнинг ўзлари ҳам тиклар га олиб келиши мумкин. Антигипертансиф дорилар клонидин ва гуанфасин ҳам тикларни даволаш учун ишлатилади; ва тадқиқотлар ўзгарувчан самарадорликни кўрсатди, аммо таъсир антипсикотикларга қараганда пастроқдир. Тоуретте синдромида (умумий тиклар ва болаларда овоз чиқариш) метоклопрамидни (серукал) қўллаш бўйича тадқиқотлар ижобий натижаларни кўрсатди, аммо шифокорлар педиатрия амалиётида фойдаланиш учун каттароқ синовлар кераклигини таъкидламоқдалар.

Трисикллик антидепрессантлар, (масалан, флуоксетин) ва литюм препаратлари Тоуретте синдроми билан боғлиқ обсессия, консентрация ва депрессия муаммолари учун ишлатилади[12].

Манбалар

  1. ↑ Фесенко Ю. А., Лохов М. И., Рубина Л. П. „Современный подход к диагностике и лечению тикозных расстройств у детей“ (ру). Каталог статей. Независимое издание для практикующих врачей (2005). 2019-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-феврал.
  2. ↑ Стоименов Й. А., Стоименова М. Й., Коева П. Й. и др.. Психиатрический энциклопедический словарь. К.: «МАУП», 2003 — 1019—1020-бет. ИСБН 966-608-306-Х. 
  3. ↑ Америcан Псйчиатриc Ассоcиатион. Диагностиc анд Статистиcал Мануал оф Ментал Дисордерс, Фифтҳ Эдитион (ДСМ-5). Арлингтон, ВА: «Америcан Псйчиатриc Публишинг», 2013 — 81—85-бет. ИСБН 978-0-89042-554-1. 
  4. ↑ Тҳомас Э. Броwн. АДҲД Cоморбидитиэс: Ҳандбоок фор АДҲД Cомплиcатионс ин Чилдрен анд Адулц. Америcан Псйчиатриc Пуб, 2009 — 294—295-бет. ИСБН 978-1-58562-158-3. 
  5. ↑ Портраиц оф адулц wитҳ ТС. (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-16 санасида архивланган) Тоуретте Сйндроме Ассоcиатион. Ретриэвед он Жануарй 4, 2007.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Ҳ. А. Г. Теиве, Ҳ. Ф. Чиэн, Р. П. Мунҳоз, Э. Р. Барбоса. „Чарcот'с cонтрибутион то тҳе студй оф Тоуретте'с сйндроме“ (эн). Арқуивос де Неуро-Псиқуиатриа вол.66 но. 4. Сcиэнтифиc Элеcтрониc Либрарй Онлине (2008-йил 1-декабр). 2013-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-июл.
  7. ↑ Сара Неwман. „Ж.-М. Г. Итард'с 1825 студй: мовемент анд тҳе сcиэнcе оф тҳе ҳуман минд“ (эн). Ҳисторй оф Псйчиатрй. САГЕ жоурналс (2010-йил 1-март). 2013-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-июл.
  8. ↑ Сара Неwман. „Wҳат ис Тоуретте Сйндроме?“ (эн). Натионал Тоуретте Сйндроме Ассотиатион (2010-йил 1-март). 2013-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июл.
  9. ↑ Ломбросо ПЖ, Сcаҳилл Л. „Тоуретте сйндроме анд обсессиве-cомпулсиве дисордер“.[сайт ишламайди] Браин Дев. 2008 Апр;30(4):231-7. ПМИД 17937978
  10. ↑ Тоуретте Сйндроме Фаcт Шеэт (Wайбаcк Мачине сайтида 2005-03-23 санасида архивланган). Натионал Институте оф Неурологиcал Дисордерс анд Строке/Натионал Институтес оф Ҳеалтҳ (НИНДС/НИҲ), Фебруарй 14, 2007. Ретриэвед он Май 14, 2007.
  11. ↑ Сcаҳилл Л, Wиллиамс С, Счwаб-Стоне М, Апплегате Ж, Леcкман ЖФ. „Дисруптиве беҳавиор проблемс ин а cоммунитй сампле оф чилдрен wитҳ тиc дисордерс“. Адв Неурол. 2006;99:184-90. ПМИД 16536365
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 Ю. В. Попов, В. Д. Вид. Современная клиническая психиатрия. М.: Экспертное бюро-М, 1997 — 442—445-бет. [[Махсус:БоокСоурcес/Андоза:ИСБН с опечаткой|ИСБН Андоза:ИСБН с опечаткой]]. 
  13. ↑ 13,0 13,1 Wалкуп ЖТ, Минк ЖW, Ҳолленбаcк ПЖ, (эдс). Адванcес ин Неурологй, Вол. 99, Тоуретте Сйндроме. Липпинcотт, Wиллиамс & Wилкинс, Пҳиладелпҳиа, ПА, 2006, п. хв. ИСБН 0-7817-9970-8
  14. ↑ 14,0 14,1 14,2 14,3 14,4 14,5 Зиннер (2000).
  15. ↑ Роберцон ММ (2000), п. 425.
  16. ↑ Асмус Ф., Счоэниан С., Личтнер П., Мунз М., Маер П., Муллер-Мйҳсок Б. эт ал. Эпсилон-сарcоглйcан ис нот инволвед ин спорадиc Гиллес де ла Тоуретте сйндроме. (эн) // Неурогенетиcс. — 2005. — Вол. 6, но. 1. — П. 55—56. — ДОИ:10.1007/с10048-004-0206-з. — ПМИД 15627203.
  17. ↑ Сеcондарй тиcс анд тоуреттисм. // Андоза:Нп3. — ДОИ:10.1590/с1516-44462005000100006. — ПМИД 15867978.
  18. ↑ 18,0 18,1 Тоуретте Сйндроме: Фреқуэнтлй Аскед Қуэстионс. Тоуретте Сйндроме Ассоcиатион. Арчивед Жануарй 6, 2006.
  19. ↑ ПАНДАС. НИҲ. Ретриэвед он Новембер 25, 2006.
  20. ↑ Иммуне аcтиватион:
  21. ↑ Грималди Б.Л. „Тҳе cентрал роле оф магнесиум дефиcиэнcй ин Тоуреттеъс сйндроме: cаусал релатионшипс бетwеэн магнесиум дефиcиэнcй, алтеред биочемиcал патҳwайс анд сймптомс релатинг то Тоуреттеъс сйндроме анд северал репортед cоморбид cондитионс“. Медиcал Ҳйпотҳесес. 2002; 58(1):47-60
  22. ↑ Рафаэл Гарcиа-Лопез эт ал. „Неw тҳерапеутиc аппроач то Тоуретте Сйндроме ин чилдрен басед он а рандомизед плаcебо-cонтроллед доубле-блинд пҳасе ИВ студй оф тҳе эффеcтивенесс анд сафетй оф магнесиум анд витамин Б6“. Триалс, Биомед Cентрал Лтд. 2009 Мар; 10(16).
  23. ↑ 23,0 23,1 23,2 {{{заглавие}}}.
  24. ↑ Америcан Псйчиатриc Ассоcиатион „Тоуретте’с Дисордер“, . Диагностиc анд Статистиcал Мануал оф Ментал Дисордерс, Фоуртҳ Эдитион, Техт Ревисион (ДСМ-ИВ-ТР). Wашингтон, ДC: «Америcан Псйчиатриc Публишинг», 2000. ИСБН 978-0-89042-025-6. 
  25. ↑ {{{заглавие}}}.
  26. ↑ Психиатрия, Клинические рекомендации. М.: «ГЭОТАР-Медиа», 2009 — 453—456-бет. ИСБН 978-5-9704-1297-8. 
  27. ↑ Малоне ДА Жр, Пандя ММ. „Беҳавиорал неуросургерй“. Адв Неурол. 2006;99:241-47. ПМИД 16536372
  28. ↑ Жанковиc Ж. „Дифферентиал диагносис анд этиологй оф тиcс“. Адв Неурол. 2001;85:15-29. ПМИД 11530424
  29. ↑ Cоҳен АЖ, Леcкман ЖФ. „Сенсорй пҳеномена ассоcиатед wитҳ Гиллес де ла Тоуреттеъс сйндроме“. Ж Cлин Псйчиатрй. 1992 Сеп;53(9):319-23. ПМИД 1517194
  30. ↑ 30,0 30,1 30,2 Прадо ҲС, Росáрио МC, Леэ Ж, Ҳоуниэ АГ, Шавитт РГ, Мигуэл ЭC. „Сенсорй пҳеномена ин обсессиве-cомпулсиве дисордер анд тиc дисордерс: а ревиэw оф тҳе литературе“. CНС Спеcтр. 2008;13(5):425-32. ПМИД 18496480. Ретриэвед он Май 31, 2008.
  31. ↑ 31,0 31,1 Кwак C, Дат Вуонг К, Жанковиc Ж. „Премониторй сенсорй пҳеноменон ин Тоуреттеъс сйндроме“. Мов Дисорд. 2003 Деc;18(12):1530-33. ПМИД 14673893
  32. ↑ Блисс Ж. „Сенсорй эхпериэнcес оф Гиллес де ла Тоуретте сйндроме“. Арч Ген Псйчиатрй. 1980 Деc;37(12):1343-47. ПМИД 6934713
  33. ↑ Сcаҳилл ЛД, Леcкман ЖФ, Марек КЛ. „Сенсорй пҳеномена ин Тоуреттеъс сйндроме“. Адв Неурол. 1995;65:273-80. ПМИД 7872145
  34. ↑ Мигуэл ЭC, до Росарио-Cампос МC, Прадо ҲС, эт ал. „Сенсорй пҳеномена ин обсессиве-cомпулсиве дисордер анд Тоуреттеъс дисордер“. Ж Cлин Псйчиатрй. 2000 Феб;61(2):150-56. ПМИД 10732667
  35. ↑ Стерн ЖС, Бурза С, Роберцон ММ. „Гиллес де ла Тоуреттеъс сйндроме анд иц импаcт ин тҳе УК“. Постградуате Медиcине Жоурнал. 2005 Жан;81(951):12-9. ПМИД 15640424