Товкаттепа — Тошкент шаҳридаги археологик ёдгорлик (1—8 ва 11 — ХВ асрлар). Атрофи мудофаа деворлари билан ўралмаган, марказида қўрғон бўлган манзилгоҳ. 1949-йил А.А.Потапов томонидан қайд этилган ва ўша йили И.Баишев, В.Массой, 1957-йил В. Белоусов, Ю.Буряков текширган. 1970-йилда Г.Зилпер ва 1978—79 йилларда Тошкент археология экспедицияси (Ш.Пидаев, О.Папахристу) қазиш ишларини олиб борган. Т. қалъа ва шаҳристондан иборат. Майдони 6,5 га. Ёдгорлик Крвунчи маданиятига мансуб. Дастлаб марказидаги қалъа вужудга келган, унинг бал. тахминан 9 м., майдони 60х30 м. бўлган. Кейинчалик кичик тепалик устида хом ғишт ва пахсадан қурилган мураккаб мажмуа кўринишидаги қўрғон шаклланган. ВИИИ аср 1чорагида араблар истилоси вақтида бузилган ва ёндириб юборилган. ХИ асрда унинг харобалари устида янги қишлоқ вужудга келган ва ХВ асргача мавжуд бўлган. Қазиш вақтида хум, кўза, коса, товоқ, юпқа тилла тугма ва бошқа ашёлар топилган.