Tovuq
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |

Товуқ, уй товуқлари — товуқсимонлар туркумига мансуб парранда, қишлоқ хўжалиги. паррандаларининг энг кўп тарқалган тури. 5 минг йил муқаддам Ҳиндистонда қўлга ўргатилган ёввойи банкив товуғидан тарқалган. Товуқларнинг ўзига хос хусусияти — бошларида қизғиш тожи, қулоқ солинчаги, оёклари (хўрозларида) пихининг мавжудлигидадир. Патларининг ранги ҳар хил, кўпинча, оқ. Кўпчилик Товуқ зотларининг тумшуги ва оёқ кафти сариқ, қисман оққизғиш, қора ва бошқа бўлади. Тухум пўчоғи оқ ёки оч қўнғир.
Берадиган маҳсулотига қараб. Товуқлар тухумдор (серпушт), тухумдоргўштдор (тухумгўшт учун боқиладиган) ва гуштдор зотларга ажратилади. Шунингдек, Товуқларнинг даканг (уришқоқ) ва куркам турлари (саноат аҳамияти йўқ) ҳам бор.
Товуқлар ташқи куриниши ва тузилиши билан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Серпушт Товуқлар кичкина, тез вояга етадиган, тухумдоргўштдор Товуқлар йирикроқ бўлиб яхши ривожланади. Гўшт учун ажратилганлари алоҳида шароитда боқилади. Серпушт Товуқлар 1,7—2,2 кг, хўрозлари 2,7—3,0 кг, тухумдоргўштдорлари 2,5—4,0 кг, гўштдорлари 3,0—4,5 кг гўшт беради. Серпушт зотлар йилига 220—250 та, айримлари 365 тагача тухум қилади. Зотдор Товуқлар селексия йўли билан кўпайтирилганда серпушт бўлади. Товуқ 5—6 ойликдан тухумга киради. Дастлабки тухуми 40—50 грам, 1 ёшга яқинлашгач, 55—65 грамм. Тухумдоргўштдор зотлар тухуми майда. Товуқ туллаганда тухум қилмайди. Туллаш 2—3 ҳафта, баъзиларида 2 ой ва ундан ортиқ давом этади.
Товуқ 10 йилгача тухум қўйиши мумкин (10—12 йил умр кўради). Саноат мақсадида тухум етиштириладиган хўжаликларда Товуқлар тухумга киргандан кейин уларни фақат бир йил сақлаш иқтисодий фойда келтиради, чунки тухум Товуқнинг ёшига қараб, йилига 10 дан 15 фоизгача камаяди, наслчилик хўжаликларида фақат сермаҳсул Товуқлар 2—3йилга қолдирилади. Боқилаётган наслдор Товуқларнинг 50—60% 1 ёшга етмаган, 30— 35% 2 ёшли ва 10% 3 ёшли бўлади. Жўжа очиришга тухум олишда 8—12 та товуқ учун 1 та хўроз қўйилади. Хўрозлар 2—3 йил сақланади. Жўжалар инкубаторов очирилади. Товуқ паррандахоналарда дон, сабзавот, минерал озиқала^, витамин ва бошқа билан боқилади.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. илмийи. ч. марказининг Паррандачилик илмий марказида селексиянинг янги ва жадал усулларини амалда қўллаб, Товуқларнинг юқори маҳсулдор, йилига 240—250 (дурагайлари 270) донадан тухум киладиган, касалликларга чидамли ва маҳаллий шароитга мослашган икки тизимли „Ўзбекистон“ кросси (Ўз1 ва Ўз2 тизимлари, Ўз12 дурагайлари) яратилади (2002).
Ўзбекистон паррандачилик хўжаликларида тухумгушт юналишидаги леггорн, нюхемшир, родайленд, товук, зотлари, бройлер етиштириш учун корниш, плимутрок зотлари урчитилади.
Ўртача товуқ зотига қараб 5-10 йил яшаши мумкин. [34] Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, дунёдаги энг кекса товуқ 16 йил яшаган
Гўшт ва тухум манбаи сифатида ҳар йили 50 миллиарддан ортиқ товуқ боқилади. Биргина Қўшма Штатларда ҳар йили гўшт учун 8 миллиарддан ортиқ товуқ сўйилади ва тухум етиштириш учун 300 миллиондан ортиқ товуқ боқилади. Паррандаларнинг катта қисми завод фермаларида боқилади . Wорлдwатч институти маълумотларига кўра, дунёдаги парранда гўштининг 74 фоизи ва тухумнинг 68 фоизи шу тарзда ишлаб чиқарилади. Интенсив паррандачиликнинг муқобил варианти эркин деҳқончиликдир.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |