Товуқсимонлар

Товуқсимонлар (лотинча: Галлиформес) — қушлар туркуми. Икки катта оила (кракслар ва қирғовуллар), беш оила (кракслар, хастовуклар, қирғовуллар, куркалар, қурлар)га мансуб 250 тури мавжуд. Т. Антарктидадан бошқа ҳамма жойда тарқалган. Ҳозирги товуқ зотлари тропик о'рмонларда яшайдиган ёввойи банкив товуқларидан келиб чиққан. Бундан 4500 йил аввал қадимги Ҳиндистонда хонакилаштиришни бошланган. Товуқлар гўшт го'шт-тухум тухум ёналишига бо'линади Танаси 12 см дан (бедана) — 235 см гача (аргуслар), оғирлиги 80—120 г дан (ведана) — 16кг гача (карқурлар). Тумшуғи қисқа, мустаҳкам. Оёклари бақувват. Қанотлари катта, лекин ёмон учади. Пати қалин, пари сийрак. Товуқсимонлар экаклари аёлларига нисбатан йирик ва рангдор. Баъзи турларининг юз қисми пациз, этли ўсмалари бўлади. Кўпчилик турлари ўтроқ яшайди ёки кўчиб юради. Айрим турлари (мас., бедана) қишда учиб кетади. Кўпчилик турлари полигам (қаранг Полигамия). Содда уясини, асосан, ерга ясайди. Одатда, йилда бир марта 2—25 та тухум қўяди; 12—30 кун босади. Хастовуклар тухумини қум ёки чириётган баргларга кўмиб қўяди. Асосан, ўсимликлар уруғи, куртаги, меваси ва барги билан озиқланади. Ҳашаротлар, чувалчанглар ва бошқа майда ҳайвонларни ҳам ейди. Т. овчилик ва наслчилик ишларида катта аҳамиятга эга. Тутқунликда яхши кўпаяди. Ноёб ва камайиб бораётган турлари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи ва бир қанча мамлакатлар Қизил китобига, Зарафшон қирғовули Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.