Товуш босими - товуш тўлқини суюқ ёки газеимон муҳитдан ўтаётганда уларда вужудга келадиган қўшимча босим. Товуш босими босимнинг ўзгарувчи қисми, яъни частотаси товуш тўлқинининг частотасига тенг бўлган босимнинг ўртача қийматдан ўзгаришидир. Товуш босими товушнинг асосий миқдорий характеристикам ҳисобланади. Хапқаро бирликлар тизими СИ да паскалда ва бирликлар тизимига кирмаган барда ўлчанади.