Товушқатор (қадимги юнонча: „τάξις τῶν φθόγγων“; лотинча: „воcум“) – муайян мусиқа тизимидаги барча товушларнинг тартиблашган мажмуаси (масалан, лад товушларининг изчил тузилмаси, гамма).

Турли мусиқа услубларида товушқатор аҳамияти ҳар хил бўлади. Масалан, додекафония услубидаги асарларда товушқатордан кўра интерваллар изчиллигининг моҳияти баланддир. Оғзаки анъанадаги мусиқа, жумладан, ўзбек халқ ва мумтоз мусиқа ижодида товушқаторларнинг бир нечта тарихий – услубий кўринишлари ажратилади. Масалан, мавсум маросим қўшиқларига хос тор (кварта-квинта) ҳажмдаги товушқаторлар, халқ лирик ва рақс қўшиқ-куйларда асосий ўрин тутган октава диапазонидаги товушқаторлар, мақом товушқаторлари ва бошқалар. Баъзи (йиғи, алла, қиссахонлик каби, композиторлик ижодида эса – сонористика, электрон мусиқа ва бошқа йўналишидаги) мусиқа шаклларида муайян товушқатор тизими ўрнига товушларнинг эркин муносабатлари асосий ўрин тутади[1].

Октава оралиғида до нотасидан бошланувчи асосий босқичларни ўз ичига олган товушқатор асосий (унқатор) товушқатор дейилади. Асосий босқичлар до, ре, ми, фа, сол, ля ва си ноталаридан иборат бўлиб, ушбу ноталар фортепианода оқ клавишларга тўғри келади ва диатоник (табиий) товушқаторнинг асосини ташкил этади[2][3].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Товушқатор“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  3. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 

Адабиётлар

  • Вахромеев В., Музиканинг элементлар назарияси, 2-нашри (махсус муҳаррир Т. Ғафурбеков), Т., 1980.