Toxar tillari
Тохар тиллари — ҳинд-эвропа тиллари оиласига мансуб қариндош ўлик тиллар гуруҳи.
"Тоҳар А" ва "тохар Б" деб аталувчи тилларни ўз ичига олади (баъзи адабиётларда улар "шаркий тохар" ва "ғарбий тохар" тиллари ёки ёзма манбалар топилган жойга нисбатан "қарашар тили" ва "куча тили" деб ҳам аталади). "Тохар тиллари" шартли атама бўлиб, у 1907-йил немис олими Ф.Мюллер томонидан фанга киритилган. Унинг шартлилиги шундаки, Тохар тиллари да сўзлашувчилар ўз даврида қандай аталганлиги номаълум ҳамда уларнинг милоддан аввалги тохарлар (Тохаристон халқи)га алоқаси йўқ. Шу билан бирга, Тохар тилларининг қадимги туркий тил ва шарқий эроний тиллар билан яқин алоқада бўлганлигини кўрсатувчи далиллар ҳам бор.
Тохар тилларида (ҳар иккаласида) ёзилган матнлар В-ВИИИ асрларга мансуб бўлиб, улар ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Шарқий Туркистон (ХХР нинг Синцзян вилояти)нинг Куча ш., Турфон ва Карашар вохдларидан топилган. Матнлар яратилган даврда тохар А тили туркийзабон халклар ҳамда тохар Б тилида сўзлашувчи халқ ўртасида кенг истеъмолда бўлмаган, фақат буддавийлик ибодатлари ўтказиладиган ёзма адабий тил хисобланган. Тохар А тилининг Турфон ва Қарашар воҳаларидан топилган матнларига тохар Б тилида, шунингдек, қад. туркиюйғур тилида ёзилган тушунтириш белгилари шундан далолат беради. Тохар Б тилидаги матнлар ҳам Синцзяннинг турли ҳудудларидан — Куча шахридан, тохар А матнлари учраган шарқий вилоятлардан топилган. Тохар Б тилидаги айрим қўлёзмалар ўртасида диалектал тафовутларнинг мавжудлиги ушбу тилнинг қўлёзмалар яратилган давргача ҳам кенг истеъмолда бўлганлигини кўрсатади.
Тохар тиллари фонетик тизими бир канча ундош фонемаларнинг қаттиклик юмшоқлик зиддиятида бўлиши, урғусиз унлиларнинг редуксияга учраши билан тавсифланади. Морфологиясида отларнинг 3 грамматик жинс категориясига, 3 хил сон — бирлик, иккилик, кўплик сонларга эгалиги, 9 келишик билан ўзгариши, феълларнинг 3 шахс, 3 хил сон, 3 замон ва 4 майл шаклларига эга бўлиши кузатилади. А ва Б Тохар тиллари тилнинг ҳар бир сатҳида ўзаро ўхшашликлар билан бир қаторда муайян тафовутларга ҳам эга бўлган.
Тохар тиллари нинг ёзма ёдгорликлари қадимги ҳинд ёзуви браҳмининг Марказий Осиёда тарқалган алоҳида (қия) шаклида битилган. Дастлабки ёдгорлик 1892-йил Россияда С.Ф. Олденбург томонидан нашр этилган. Кейинчалик (ХИХ аср бошидан 50-йилларигача) немис олимлари Э.Зиг ва В.Зиглинг тохар матнларини атрофлича ўрганиб, бу тилларнинг ҳиндевропа тилларига мансублигини кўрсатиб бердилар, ёзма ёдгорликлар тўпламларини нашр этдилар.
Анвар Исмоилов, Абдуваҳоб Мадвалиев.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |