Toxariston

Тохаристон, Тўхористон - ҳозирги Жанубий Ўзбекистон, Жанубий Тожикистон, Шимолий Афғонистонни ўз ичига олган тарихий вилоят.
Шим.да Ҳисор тоғлари, Жан.да Ҳиндукуш, Ғарбда Мурғоб ва Ҳерируд дарёлари, Шарқда Помир билан чегараланган. "Т." номи мил. ав. ИИ асрда ЮнонБақтрия подшолигини тугатган кўчманчи қабилалардан бири — тохарлар номидан олинган. Форс ва араб тарихчи, географлари (9—ХИИИ асрлар) "Т." атамасини В асрдан ХИИИ асргача қўллаган. Т. мил. 1—ИВ асрларда Кушон подшолиги таркибига кириб, унинг ўзагини ташкил қилган. Кушон подшолиги парчалангач, Т. алоҳида мулкларга бўлиниб кетган. ВИИ аср бошида Сюан Сзаннинг сўзларига кўра, Т. 27 та алоҳида мулк: Балх (Бақтриянинг собиқ пойтахти), Қундуз (Шим. Афғонистонда), Термиз, Чағониён, Хуттал ва бошқалардан иборат бўлган. 5 —6 а.ларда Т. мулклари эфталийларта, ВИИ асрда Турк хоқонлигига тобе бўлган. 618 й. турк хоқони Тун ябғу (618 — 630) Т.ни тўнғич ўғли Тардушодга топширган. У ябғу унвони билан Т.да ҳукмронлик қилган туркий сулола асосчиси бўлган. ВИИИ асрнинг 1ярмида Т.ни араблар забт этган. Кейинчалик у Тоҳирийлар, Саффорийлар, Сомонийлар, Ғурийлар давлати таркибига кирган. ХИИИ аср бошида Т. мўғуллар истилоси натижасида вайрон қилинган. Ўзбек ва тожик археологлари, Франсия, Италия, Япония ва бошқа мамлакатларнинг олимлари олиб борган тадқиқотлар Т. Ўрта Шарқнинг йирик иқтисодий ва маданий маркази бўлганлигини кўрсатди. Т. Ўрта Осиёнинг бошқа вилоятлари, Ҳиндистон, Яқин ва Узоқ Шарқ билан савдомаданий алоқалар ўрнатган. Кушонлар ва илк ўрта асрларда Т. Марказий Осиёда буддавийлик, шунингдек, монийликнинг ривожланиши ва тарқалишида муҳим рол ўйнаган. ИХ—ХИИИ асрларда Т. ислом маданияти ва илмининг марказларидан бири бўлган.
Адабиёт
- Бартол д В. В., Тохаристан, Сочинения, т.З, М., 1965;
- Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязўчнўм источникам ИХ — начало ХИИИ вв., Т., 1996.
- Ғайбулла Бобоёров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |