Toxarlar
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Тохарлар, тўхорлар — Марказий Осиёнинг қадимий этносларидан бири. Илк маротаба юнонрим манбаларида тохар, тагур (мил. ав. 1 — мил. И асрлар), кейинроқ эса, илк ўрта асрларда ҳинд манбаларида тукхара, хитой йилномаларида тухоло, қад. турк манбаларида тоқар (тўқар), тохри (тўхри) шаклларида қайд этилади. Кўпчилик олимлар (Э. В. Ртвеладзе, Ю. А. Зуев) Т.ни ҳиндевропа тиллари оиласининг алоҳида тармоғи ҳисоблайдилар. Баъзи тадқиқотчилар (Г. В. Байле, В. Геннинг) эса уларни ҳиндевропа тил оиласининг эрон гуруҳига киритадилар. Юнон манбаларидан маълум бўлишича, Т. мил. ав. ИИ аср ўрталарида бир гуруҳ кўчманчи қабилаларнинг Шарқий Туркистондан чиқиб, жан.ғарбда ЮнонБақтрия подшолигшш босиб олишида иштирок этадилар ва Амударёнинг юқори ҳавзасида жойлашиб қоладилар. Птолемей (мил. И аср) Т.ни "Бақтриянинг энг катта халқи" сифатида тилга олади. Илк ўрта асрларда Бактрия ўлкасининг Тохариспгон номи билан юритила бошланиши ҳам уларнинг милоднинг илк асрларидан бошлаб Бақтрия аҳолисининг кўп сонли ва ҳукмрон табақасини ташкил этганлигини кўрсатади. Бақтрия ўлкаси қад. Хитой йилномаларида Дася шаклида қайд этиладики, тадқиқотчилар унинг тохар сўзининг хитойча талаффузидир, деб ҳисоблайдилар.
Т.нинг илк ватани масаласи баҳсли. Бир қисм тадқиқотчилар фикрича, уларнинг илк она юрти Шимолий Қора денгизбўйи ёки Волгабўйи даштлари бўлиб, мил. ав. 3минг йилликда Олд Осиё орқали шарққа, Ўрта Осиё орқали Шарқий Туркистонга бориб жойлашганлар. Бошқа тадқиқотчилар фикрига кўра, Т.нинг илк ватани айнан Шарқий Туркистон бўлиб, улар бу ернинг автохтон (туб жой) аҳолиси бўлган ва мил. ав. сўнгги асрларда Ўрта Осиё ва Бақтрияга кўчиб ўтишган. Бир қанча тадқиқотчилар қад. Хитой йилномаларидаги юэчжи ва юнонрим манбаларидаги Т.ни битта халқ деб, ҳисоблашади ва улар дастлаб ҳозирги Хитойдаги Гансу (Кенгсув) вилоятида яшаганликларини таъкидлайдилар. Айнан Шарқий Туркистон ҳудудида Т.га мансуб брахмий хатида битилган кўплаб қад. ёзма ёдгорликлар топилган. Ушбу ёзма асарларнинг асосий қисми мил. В—Х асрларда яратилган бўлиб, аксарияти буддавий асарлар ва матнларнинг тохарча таржималари ёки қайта ишланмаларидир. Бундан ташқари, Лобнор кўли атрофидан топилган Крорайна давлатининг мил. ИИИ—ИВ асрларга мансуб пракрит тилидаги ҳужжатларида тохарча сузларнинг учраши тохар тилининг ушбу давргача тарқалганлигини кўрсатади.
3. Валидий фикрича, улар асли уралолтой халқларига мансуб бўлиб, кейинчалик тохар этноними Шарқий Туркистонга кўчиб келган ҳиндевропаликларнинг бир гуруҳи учун қўлланила бошлаган. Хусусан, тохар этнонимининг ясалиши уралолтой тилларига хосдир. Ушбу тил оиласига мансуб халқларда —ар (эр) "одам" от ясовчи қўшимчаси асосида кўплаб этник номлар вужудга келган. Жумладан, авар, мажар (можор), булғар (булғор), татар, хазар, сабар каби. Тохар этноними ҳам худди шу шаклда пайдо бўлган, яъни тохарқ"тохҚар".
Шунингдек, Дунхуандан топилган илк ўрта асрларга тааллуқли "СакХўтанБраҳма" ёзувли "қавмлар ва географик номлар рўйхати"да шарқий туркларнинг беш тардуш уруғидан бири тугара этнонимини тохар билан тенглаштирадилар. Ўғузларнинг бир уруғи бўлган тўгар (дўкер) номини ҳам тохар этноними билан боғлайдилар. Булар қаторига туркмўғул қабиласи бўлмиш жалойирларнинг бир уруғи тохраут, Олд Осиёда яшаган оққўюнли туркларнинг тухарлу сингари этнонимларини қўшиш мумкин. Бундан ташқари, форс тил гуруҳига мансуб осетинларнинг яна бир номи дигор деб юритиладики, тадқиқотчилар уни тохар этнонимининг изларидан бири ҳисоблашади.
Адабиёт
- Ртвеладзе Э.В., Великий шёлковий пут, Т., 1999; Зуев Ю. А., Ранние тюрки: очерки истории и идеологии, Алмати, 2002.
Ғайбулла Бобоёров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |