Орипов Тоҳир Фотиҳович (1945.7.9, Тошкент) – биофизика ва экология соҳасидаги олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1995), Биология фанлари доктори (1988), профессор (1990). Тошкент давлат университетини тугатган (1970). Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институтида лаборатория мудири (1975-йилдан), Ўзбекистон Олий аттестация комиссияси бош илмий котиби (1992—93), раис муовини (1993—94), раиси (1995 – 97), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида етакчи консултант (1994-95). Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси (1997), 1997-йилдан 2005-йилгача Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, 2005—2006-йилларда президенти. Ҳозир Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти лаборатория мудири. Асосий илмий ишлари оқсил моддаларнинг биомембраналар билан таъсирланиш биоспектроскопиясига оид. О. раҳбарлигида ситотоксинларнинг биологик мембраналар модели билан таъсирланиш механизми, ситотоксин молекулаларнинг шакли, ўлчами, уларнинг фосфолипидли мембраналарда жойлашиши, липид ва сув фазаларида тақсимланиш қонуниятлари, госсипол ва госсипол модификацияларининг структураси аниқланган. Тионинни ажратиб олиш технологияси ва унинг таъсири муаммолари тадқиқ қилинган[1].

Тохир Орипов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 7-сентябр 1945-йил
Тошкент
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Мукофотлари

2024-йилда Дўстлик ордени берилган[2]. 2025-йилнинг 5-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси“ фахрий унвони билан мукофотланган[3].

Манбалар