Toybugʻo
Тойбуғо, Тайбуға — Сибир хонлари сулоласининг афсонавий асосчиси; чингизийларга мансуб бўлмаган маҳаллий зодагонлардан. 1495-йил шайбонийлардан Ибоқхон ўлдирилгач, "Тойбуғо хонадони"дан чиққан Мамат (Маҳмет) туркий улусларнинг сиёсий иттифоқига раҳбарлик қилган (қаранг Сибир хонлиги). ХВИ асрнинг 1-ярмида Т. сулоласидан бўлган хонлар Қозон хонлари билан қудачилик алоқалари ўрнатганлар. Ёдгорхон ва Бекбулатхон ўзларини Москва вассаллари деб тан олганлар (1555). 1563-йил Сибир тахтини шайбоний Кучумхон эгаллаши билан Т. сулоласи барҳам топган. ТОИЛОҚ — Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги қишлоқ, туман маркази. Яқин темир йўл стансияси — Самарқанд (10 км). Аҳолиси 8,3 минг киши (2004). Туманнинг асосий корхоналари Т.да жойлашган. Т.даги 22 ишлаб чиқариш. корхонасидан 3 таси йирик корхона (мева, консерва ва вино здлари). Бундан ташқари 2 та қўшмакорхона (шу жумладан, "Тонигрин" Ўзбекистон — Россия қўшма корхонаси) ҳам бор.
Т.да туман ҳокимияти биноси, 3 умумий таълим мактаби, марказий касалхона, марказий поликлиника, марказий дорихона ва 6 та шахсий дорихона фаолият кўрсатади. Шунингдек, "Савдогарбанк", "Халқ банки", "Пахтабанк" бўлимлари мавжуд. Марказий кутубхона ва унинг тармоғи, Мустақиллик майдони, маданият ва истироҳат боғи, болалар спорт мажмуаси, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, "Олимпия захиралари" коллежи бор. Т.да Ўзбекистон ветеринария илмий тадкиқот институти жойлашган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |