Арнолд Тойнбеэ (Тойнби) [1852. 23.8, Лондон — 1883-йил, 3-сентябр, Уимблдон] — инглиз тарихчииқтисодчиси. Оксфорд университетини тугатган, шу ерда 1878-йилдан сиёсий иқтисод ва иқтисодиёт тарихидан даре берган. Т. нинг "ХВИИИ асрда Англияда саноат тўнтариши" асари (1884) капиталистик индустриялаш жараёнларига бағишланган. "Саноат тўнтариши" тушунчасини илмий муомалага Т. киритган. Т. меҳнат ва капитал ўртасидаги муносабатларга давлатнинг аралашуви, корхоналарда синфий низоларнинг олдини олиш учун ижтимоий қонунчилик ва "келишув тадбирлари" тарафдорларидан, ишчи кварталларида маърифат марказлари ташкил этиш ташаббускорларидан бири бўлган.