40°22′19″Н 49°49′43″Э / 40.37194°Н 49.82861°Э / 40.37194; 49.82861

Масжид
Тозапир масжиди
озарбайжонча: Тəзəпир мəсcиди
Мамлакат  Озарбайжон
Шаҳар Боку
Йўналиши шиа
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ширван-Абшерон архитектура мактаби
Меъмор Зивəрбəй Əҳмəдбəёв
Бинокорлик ташаббусчиси Набат Аşурбəёва
Бинокорлик 1905—1914
Гумбазлар сони 1 та
Гумбазлар сони 1 та
Миноралар сони 2 та
Миноралар сони 2 та
Ҳолати 2006-2009-йилларда реставрация қилинган[1]
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик
Сайт [ҳттп://www.қафқазислам.cом/ www.қафқазислам.cом (Озарбайжонча) (Инглизча) {{Cоунтрй дата {{{1}}} флаглинк/cоре вариант = сизе = наме = алтлинк = миллий регби иттифоқи жамоаси алтвар = регби иттифоқи}} Расмий сайт]

Тозапир масжиди (озарбайжонча: Тəзəпир мəсcиди) — Абшерон ҳудудида жойлашган ушбу бино ёши бир асрдан кўпроқ вақтни ташкил этади ва бутун Шарқдаги бетакрор гўзаллиги билан эътиборни тортади.

Ушбу ёдгорлик нафақат Озарбайжоннинг, балки бутун Кавказнинг диний маркази ҳисобланади. Кавказ мусулмонлари идораси ҳам шу ерда жойлашганлиги бежиз эмас. Ушбу муҳташам бино ҳам қизиқарли тарихга эга. Ушбу жой Тозапир зиёратгоҳи бўлган. Қабр йўқолганига қарамай, мақбара ҳанузгача сақланиб келинмоқда. Муқаддас қабрга кириш учун зинапоядан масжиднинг пастки қисмига тушиш керак бўлади.

Тарихи

Зиёратгоҳ тарихи ХИВ-ХВ асрларга бориб тақалади. Тадқиқотчилар чуқур тош қатламлари остида жойлашган масжид мақбараси ўз даврининг таниқли олими ва авлиёси Абу Саййид Абдуллоҳга тегишли эканлигини даъво қилишмоқда. Зиёратгоҳ жойлашган жой ўтган асрнинг о'рталарига қадар „Халфадам“ номи билан танилган[2]. Бугунги кунда бу ерда Тозапир масжиди жойлашган. Вақт ўтиши билан Абу Саййид Абдуллоҳнинг қабри вайрон бўлди. Бироқ, пирнинг мо'жизасига ишонган одамлар унинг бутунлай йўқ қилинишига йўл қўймадилар.

Зиёратгоҳ вақти-вақти билан Боку зодагонлари томонидан таъмирланиб келинган. 1817-йилда охирги Боку хони Ҳусайнгулунинг куёви Қасимбей масжидни қайта тиклади. Масжиднинг ҳақиқий қурилиши йигирманчи асрнинг бошларида бошланган. Шундай қилиб, масжиднинг катта таъмиридан 90 йил ўтгач, энг бой диндорлардан бири Набат хоним Хўжабей қизи Ашурбейли-Рзаева бир қаватли масжид биноси ўрнида янги ибодат жойини қуришни бошлади. Айтилишича, Сейид Яҳё Бакувининг авлоди бўлган бу аёл бундай масжидни қуришга ваъда берган ва ваъдасида туриб, уни ўзининг сўнгги заргарлик буюмини сотган ва бинони қурган. Мақбарада янги масжид қурилганлиги сабабли, у ҳали ҳам Тозапир масжиди деб номланган.

Масжид 1905-йил 23-июлда Набат Ашурбейли-Рзаева маблағлари ҳисобидан Зивербей Аҳмадбеёв лойиҳаси асосида қурилган.

Архитектура дурдонаси

Бош кириш жойи ёнидаги Мустафо Субҳи кўчасида бир қатор эски бинолар бузиб ташланди ва намозхонларга қулайлик яратиш учун 50 ўринли автотураргоҳ яратилди. Тахминан 2000 квадрат метр девор Аглай тоши билан ўралган ва бўшатилган жойда замонавий электр тармоқлари биноси қурилган. Ноқулай Лев Толстой кўчасини реконструксия қилиш пайтида 4000 кубометрга яқин тупроқ ишлари олиб борилди, 1400 квадрат метр қўшни бинолар тикланди, 2500 квадрат метрга яқин йўлак тошлари ётқизилди. Мустафо Субҳи ва Башир Сафароглу кўчалари кесишган жойга масжидга кириши учун алоҳида металл дарвоза ўрнатилди. Қисқаси, Тозапир масжиди мажмуаси меъморий дурдонага айланди[3].

Манбалар

  1. ↑ „Тəзəпир мəсcид-комплекси аçıлдı“. 2022-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-октябр.
  2. ↑ Мəдəниййəт обектлəри: Тəзəпир. мcт.гов.аз (Озарбайжонча)
  3. ↑ „Бир əсрлик Тəзəпир“. 2017-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-октябр.