Tramblyor
Трамблёр (франс. тремблеур) — карбюраторли ички ёнув двигателинит ўт олдириш тизимидаги асбоб; ўт олдиришни узгичтақсимлагич. Юқори кучланишли электр токини ўт олдириш свечалари (шамлари)га узатиш учун мўлжалланган. Т. паст кучланишли токни узгич ва юқори кучланишли токни тақсимлагичдан иборат. Булар двигателнинг тақсимлаш валидан ҳаракатга келтирилади. Узгич муайян вақгда ўт олдириш ғалтагининг бирламчи занжирини узади, шунда иккиламчи чулғамда юқори кучланишли ток индуксияланади (қаранг Индуксия). Юқори кучланишли ток тақсимлагич орқали тегишли силиндрларнинг ўт олдириш свечаларига узатилади. Тақсимлагичнинг ростлаш қурилмалари двигателнинг иш режимига монанд равишда ўт олдиришни илгарилатиш моментини автоматик тарзда ўзгартиради (яна қаранг Ўт олдириш).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |