Trankvilizatorlar
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Транквилизаторлар - атарактик-руҳиятни тинчлантирувчи, хотиржамлик келтирувчи моддалар ҳисобланади. У марказий асаб тизимига – руҳиятга ўзига хос тинчлантирувчи анксиолитик таъсир кўрсатади. Моддаларнинг психозга таъсири жуда кам бўлиб, кимёвий тузилиши жиҳатдан у бензодиазепин унумларидан иборат. Моддаларнинг анксиолитик таъсири лимбик система билан боғлиқ, шу ерда ўзига хос бўлган бензодиазепин рецепторларни боғлаб, уларни қўзғатади. Бензодиазепин рецепторлари эса ГАМК рецепторларининг модулятори ҳисобланади, шу туфайли бензодиазепин рецепторларининг қўзғалиши ГАМК эргик тўқималарни фаоллигини оширади, ГАМК миметик таъсир кўрсатади. Транквилизаторлар марказий нерв системасининг қўзғатувчи ҳамда ҳаракатлантирувчи фаолиятини камайтиради. Анксиолитик седатив таъсир туфайли бу моддалар уйқуга кетишни осонлаштиради. Шунинг учун бу моддалар болалар ва катталарда уйқу дори сифатида психоневроз ҳолатларида, хирургияда премедикация сифатида қўлланади.
Бензодиазепин қаторлари
Бензодиазепинлар бир -биридан фаоллиги, таъсир муддати, заҳарлилиги ва зарари билан фарқ қилади. Таъсир муддати бўйича қаторлаш.
Хлордиазепоксид
Қўлланилиши
Алкоголизм, наркомания абстенсияси синдромини даволаш учун қўлланади. Хлордиазепоксида оғриқ қолдирувчи модда бўлиб, хирургияда жарроҳликдан кейин бўладиган оғриқларда қўлланади. Жигар буйрак оғир миастения касалликларида хлордиазепоксид ман қилинади.
Седуксен
Анксиолитик мушскларни бўшаштириши жиҳатдан хлордиазепоксиддан устунроқ, бензодиазепинлар ичида ёғда яхши эригани учун мия тўқималарида аниқланади. Моддага психик тобелик пайдо бўлиши мумкин. Даволаш ҳар 2 ойдан ошмаслиги зарур, такрорий даволашни 3 ҳафтадан кейин бошлаш лозим. Психомотор қўзғлишларда, кучли қўрқувда мушаклар орасига, веналарга юборилади. Феназепам юқори даражада анксиолитик таъсирга эга. С.С.Азимова