Transgressiya

Трансгрессия (лотинча: трансгрессио — ўтиш) — океан, денгиз ва кўллар сувининг қуруқликка босиб келиши. Трансгрессиянинг келиб чиқишига ернинг тектоник ҳаракатлар натижасида букилиши ва океан (денгиз) суви сатҳининг кўтарилиши сабаб бўлади. Трансгрессия жараёнида абразия рўй беради, сув остидаги қад. қатламлар ювилиб кетиб, янги қатламлар пайдо бўлади. Трансгрессия Ер геологик тарихининг ҳамма даврларида бўлиб ўтган. Энг йирик Трансгрессия кембрийнинг қуйи ва ўрта, юқори девон — қуйи карбон, юқори бўр, неоген — тўртламчи даврларда бўлган. Ер юзасининг сайёравий миқёсда эгилиши туфайли биринчи марта Ўрта Осиёнинг анча қисми, айнан Ўзбекистон ҳудудининг 70—80% майдони денгиз суви остида қолган. Трансгрессив жинслар фойдали қазилма турларига бой.
Яна қаранг
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |