Transkaspiy kanali
Транскаспий канали (русча: Транскаспийский канал) — Амударёни Орол денгизидан Каспий денгизига буриш учун таклиф этилган канал лойиҳаси. Лойиҳа Чор Россияси муҳандислари томонидан таклиф қилиниб, совет амалдорлари томонидан кўриб чиқилган. Амалдорлар Амударёни эски қуюлиш ўрнига қайтариш ҳақида қонунга имзо чеккан.
20-аср бошларида бу каби бир қанча шунга ўхшаш таклифлар, жумладан, Қозоғистонни Қора денгиз билан боғлаш учун „Қозоғистон-Туркистон канали“ни қуриш бўйича ҳам таклифлар илгари сурилган[1]. Лойиҳалар 1920-йилларнинг охирларида, я’ни йирик гидравлик лойиҳаларни танқид қилиш авж олганидан сўнг э’тибордан четда қолган[2]. 1928-йилда Ўрта Осиёда фаолият юритган ўндан ортиқ муҳандислар гидротехникалар суғориш тизимини нотўғри бошқарганликлари ва „қасддан амалга ошириб бўлмас даражада йирик лойиҳаларни ишлаб чиқганликлари“ учун судга тортилди[3].
Таклифлар
Россиянинг Ўрта Осиёни босиб олиши ортидан Каспий каналини қуриш бўйича кўплаб таклифлар илгари сурилди. Лойиҳани қўллаб-қувватлаганларнинг асосий қисми шарқона қарашларга эга ва бу “Хоразм воҳасини маданий ҳаётга қайтаришига” ишонишган[4].
Глуховскийнинг таклифи
Дастлабки таклифлар орасида 1868-йилда Александр Глуховский томонидан тақдим этилган таклифлар ҳам бор эди[5]. Унинг фикри бўйича, бундай канал Волга бўйлаб сузиб юрган кемаларни Бухоро орқали Тошкентга етиб бориш имконини беради. Унинг таклифини Россия имперсияси Транспорт вазирлиги дасткалаган[6].
Глуховскийнинг кўплаб дастлабки ҳисоботлари ва таклифлари Россияда фуқаролар уруши ва 1924-йилги тошқин пайтида унутилган[1]. 1925-йилнинг июн ойида Давлат режа қўмитасининг сув бўлими лойиҳани муҳокама қилди. Кўриб чиқилаётган режалар орасида 1893-йилда Глуховский томонидан тузилган режа ҳам бор эди[1].
Ризенкампфнинг таклифи

Октябр инқилобидан кейин Георгий Ризенкампф (олмонча: Георги Риэсенкампфф )) Афғонистондаги Амударёнинг юқори оқимидан Туркманистондаги Қорақум чўли орқали Каспий денгизигача чўзилган 1600 км (1500 верста) канал қуришни таклиф қилди[7]. Ризенкампф ўзининг 1921-йилда чоп этилган "Транс-Каспииский канал (Проблема орошенииа Закаспииа)" (русча: Транс-Каспийский канал (Проблема орошения Закаспия)) номли китобида бу канал пахта етиштиришга ёрдам беради, деб таъкидлаган. У канал минтақада пахта етиштиришга улкан ҳисса қўшиши ва у „Транскаспийда ҳаётнинг таянч нуқтаси“ бўлишини башорат қилган[1].
Танқид
1920-йилларнинг охирига келиб, Ўрта Осиёда сувни қуюлишини ўзгартириш бўйича йирик лойиҳалар оммавий ахборот воситаларида кенг қамровда танқид қилина бошланди. 1928-йил феврал ва март ойларида Тошкентда Ўрта Осиёда ишлаган 23 нафар гидротехник ва сув хўжалиги ходимлари, жумладан, Каспий канали қуришни таклиф қилганлар суд қилинди. Ўша пайтда Тҳе Тимес газетаси „Яқингача Москва ҳукумати бу „фантастик лойиҳалар“ билан мақтанарди, аммо энди маҳаллий аҳолини тинчлантириш учун уларга айбдор ҳодимлар керак бўлади“, деб ёзган эди[3]. Унинг мақсади „совет муваффақияцизликларидан чалғитиш ва айбни ҳодимларга тўнкариш“ эди[8].
Манбалар
Сноскалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Петерсон 2019, с. 257.
- ↑ Петерсон 2019, с. 261.
- ↑ 3,0 3,1 Триал оф Совиэт Оффиcиалс: Чаргес оф cорруптион ин Cентрал Асиа. Тҳе Тимес (1928-йил 8-феврал), с. 13.
- ↑ Петерсон 2019, с. 256-257.
- ↑ Петерсон 2019, с. 39.
- ↑ Кеатинг 2022, с. 21.
- ↑ Қодиров 2011, с. 34-35.
- ↑ Петерсон 2019, с. 260.
Манбалар
- Қодиров, Аброр. Дума о воде – взгляд в былое и немного о будущем (рус тили). Тошкент: Интерстате Cоммиссион фор Wатер Cоординатион оф Cентрал Асиа, 2011. Қаралди: 2024-йил 4-апрел.
- Кеатинг, Женнифер. Он Арид Гроунд: Политиcал Эcологиэс оф Эмпире ин Руссиан Cентрал Асиа. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 2022. ИСБН 978-0-19-285525-1.
- Петерсон, Мая К.. Пипе Дреамс: Wатер анд Эмпире ин Cентрал Асиа'с Арал Сеа Басин. Cамбридге, Унитед Кингдом: Cамбридге Университй Пресс, 2019. ИСБН 978-1-108-46854-1.
Ҳаволалар
- Глуховскийнинг Транскаспий канали китоби (1921) (Рус тилида)