Transliteratsiya
Транслитерация (лотинча: транс — „қарши“, „орқали“ ва литтера — „ҳарф“) деб бир ёзув тизимидаги матнни бошқа ёзув тизимидаги белгилар билан беришга айтилади[1][2].
Транслитерация қатъий ва бўшаштирилган бўлади. Қатъий транслитерацияда бир ёзув ҳарфлари бошқа ёзув ҳарфлари билан бирма-бир алмаштирилади, масалан, юнонча Ελληνική Δημοκρατία ("Элленик Республика") Эллēникē Дēмократиа деб транслитерация қилинади, бунда юнон ҳарфлари мос лотин ҳарфлари билан алмаштирилади. Бўшаштирилган транслитерацияда ҳарфлар бирма-бир алмаштирилиши шарт эмас, агарда асл ёзувда улар берадиган товуш бошқа ёзувдаги мос ҳарфлар товушига мос келмаса, масалан, Ελληνική Δημοκρατία → Эллинике Димократия (бунда транслитерация юнон талаффузига таянади).
Транслитерация бир график тизим (алифбо) асосида ёзилган матнлар ёки алоҳида сўзларни бошқа бир график тизим (алифбо) воситалари билан ҳарфма-ҳарф акс эттиришдир. Транскрипсиядан фарқли равишда транслитерация муайян тилнинг график тизимига асосланиб иш кўради. Биронбир алифбога асосланар экан, транслитерация ҳарфларни шартли қўллашга, қўшимча ҳамда диакритик белгилар киритишга йўл қўяди. Транслитерация дастлаб ХИХ асрда Пруссия илмий кутубхоналаридаги лотин, кирилл, араб, ҳинд ва бошқа ёзувли тилларда ёзилган асарларни ягона каталогга киритиш эҳтиёжидан келиб чиққан. Ушбу кутубхоналар учун тузилган йўриқномалар ХХ асрда лотинча бўлмаган ёзув гизимларини лотинчага ўгириш андозасининг асоси бўлиб хизмат қилди. Ҳозирги транслитерацияга оид тавсиялар Халқаро стандартлар ташкилоти — ИСО (Интернатионал Стандарт Органисатион) томонидан ишлаб чиқилади. Транслитерация ўзининг универсаллиги туфайли кўп томонлама халқаро муносабатларда амалий масалаларни ҳал қилишнинг ягона стандарти бўлиб хизмат қилиши мумкин. Транслитерацияни амалий транскрипсиядан фарқлаш керак. Транслитерация халқаро бўлиши мумкин ва бўлиши керак, чунки у биронбир миллий алифбога асосланмайди, амалий транскрипсия эса биронбир белгили алифбога, унинг ҳарф ва ҳарф бирикмаларини тегишли имлода қабул қилинган ўқиш қоидаларига таянади. Транслитерация қад. қўлёзма ёдгорликлар, жаҳон халклари тарихи, тили ва адабиётини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Манбалар
- ↑ Кҳаруси, Н. С. & Салман, А.. Тҳе Энглиш Транслитератион оф Плаcе Намес ин Оман.. Жоурнал оф Аcадемиc анд Апплиэд Студиэс, 2011. архив нусхаси (ПДФ), 2013-08-19да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2021-02-05архив нусхаси (ПДФ), 2013-08-19да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2021-02-05
- ↑ Ружеро Гиларевский, Старостин Б. А.. Иностранные имена и названия в русском тексте: Справочник. Высшая школа, 1985. архив нусхаси, 2013-04-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-03-20архив нусхаси, 2013-04-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-03-20
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |