Translokatsiya
Транслокация (лот транс орқали, лоcатио — жойлашиш) — хромосомалар бир қисмининг ўша хромосоманинг бошқа қисмига ёки иккинчи хромосомага ўтиб қолиши; хромосомалар қайта қурилиши (хромосома аберрациялари), яъни мутация хилларидан бири. Агар хромосоманинг узилган қисми ўша хромосоманинг бошқа жойига уланса, хромосома ичидаги Т., бошқа хромосомага ўтиб қолса хромосомалараро Т. дейилади. Масалан, Даун синдромида 15 ва 21 хромосомалардан кичик қисмлари ажралиб, ўринларини алмаштириб жойлашади. Т. асосида хромосомаларнинг ногомологик қисмлари ўртасидаги алмашинув ётади. Т.да генлар миқдори ўзгармаган ҳолда уларнинг ўрни ўзгаради. Т. оғир ирсий касалликларга олиб келади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |