Transpiratsiya
Транспирация (лот. транс орасидан, оралаб ва спиро — нафас оламан, нафас чиқараман) — ўсимликларнинг сув буғлатиши. Муҳим физиологик жараёнлардан бўлиб, ўсимликнинг тўхтовсиз нам олиб туришига ёрдам беради, тупрокдан минерал тузларнинг келиб туришини таъминлайди, тўқималар ҳарорати, тургор даражаси ва протоплазманинг таранглигини бошқариб туради. Асосий Т. органи барг бўлиб, ундаги мезофилл ҳужайралари ҳужайралар оралиғига доим сув буғини ажратиб, сўнгра уни барг оғизчалари (оғизча Т.си) ёки кутикула (кутикула Т.си) орқали атмосферага тарқатади. Т. катталиги ташқи муҳит шароитлари — ёритилганлик, тупроқ ва ҳаво ҳарорати, намлиги, шамол кучи, шунингдек, камроқ даражада ўсимлик тури ва навларнинг биологик хусусиятларига боғлиқ. Ташқи муҳит шароитлари Т.нинг суткалик ва мавсумий жадаллигига таъсир кўрсатади. Максимал Т. мавсумнинг энг иссиқ даврларида ва куннинг ярмигача, минимал Т. саҳарда ва қишда кузатилади. Т. ж а даллиги турли сув ва озиқ, режимларида ўсимликларнинг сув билан таъминланиш даражасини ва уларнинг маҳсулдорлигини тавсифлаб беради. У 1 дм2 барг сатҳидан маълум вақт бирлигида (мг. дм2/соат) буғланган сув миқдори билан аникланади. 1 л сув сарфланганда ўсимлик ҳос_ил__киладиган қуруқ модда миқдори Т. унумдорлиги, 1 г қуруқ модда ҳосил қилиш учун ўсимлик сарф этадиган сув Т. коэффициенти дейилади. Мае. 1 г ҚУРУҚ модда ҳосил қилиш учун ғўза 400—700, кузги буғдой 500 г гача, сули 415—500, тарик, 200—280 г сувни буғлатади. Шу сабабли тупроқда намликни сақлашга мўлжалланган агротехника тадбирлари билан бир қаторда майдон бирлигига тўғри келадиган экин туплари қалинлигини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга (яна қаранг Ўсимликларнинг сув режими).
Ад. Слейчер Р., Водний режим растений, М., 1970; Либерт Э., Физиология растений, М., 1976; Самиев Х.С., Водний режим и продуктивност хлопчатника, Т., 1979.
Абдукарим Зикирёев.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |