Трансплантация (1968)

Трансплантация, орган ва тўқималарни кўчириб ўтқазиш — одам ва ҳайвонларда патологик жараён натижасида шикастланган ёки олиб ташланган тўқималар ва органлар ўрнига соғломини кўчириб ўтқазиш. Хирургия усули сифатида қадимдан маълум. Тери, мускул, нервлар, кўзнинг мугуз пардаси, ёғ ва суяк тўқимаси, юрак, буйрак ва бошқа органлар кўчириб ўтқазилади. Қон қуйиш-трансплантациянинг алоҳида тури.

Кўчириб ўтказиладиган тўқима ёки орган кимдан олинганига қараб трансплантантлар қуйидагича фарқланади: аутотрансплантант-беморнинг ўзидан, аллотрансплантант-одамдан одамга, ксенотрансплантант-бошқа индивиддан. Ҳозирги буйрак трансплантацияси жуда кенг йўлга қўйилган. Бошқа органлар: юрак, жигар, эндокрин безлар, ўпка ва бошқа органларни кўчириб ўтқазиш махсус клиникаларда бажарилади. Трансплантация тиббиёти замонавий тиббиётнинг энг қийин ва мураккаб соҳаларидан бири ҳисобланади. Тиббий бошқарувнинг асосий йўналишларидан баъзилари трансплантацияни рад этиш муаммолари бўлиб, бу даврда тананинг трансплантация қилинган органга қарши иммунитети мавжуд бўлиб, эҳтимол трансплантация муваффақияцизликка олиб келади ва органни қабул қилувчидан дарҳол олиб ташлаш зарурати туғилади. Иложи бўлса, трансплантация рад этилишини серотиплаш орқали донор ва қабул қилувчининг энг мос келишини аниқлаш ва иммуносупрессант дориларни қўллаш орқали ҳавфни камайтириш мумкин[1].

Трансплантация турлари

Автотрансплантация — бу бир одамга тўқималарни трансплантация қилиш. Баъзида бу ортиқча тўқималар, қайта тикланиши мумкин бўлган тўқималар ёки бошқа жойларда жуда зарур бўлган тўқималар билан амалга оширилади. Баъзида тўқималарни олиб ташлаш ва уни қайтаришдан олдин уни ёки одамни даволаш учун автотрансплантация қилинади (масалан, илдиз ҳужайра автотрансплантацияси ва операциядан олдин қонни сақлаш киради)[2].

Аллотрансплантация — бу бир хил турдаги генетик жиҳатдан бир хил бўлмаган иккита аъзо ўртасида орган ёки тўқималарнинг трансплантацияси. Кўпинча инсон тўқималари ва органлари трансплантацияси аллогрефтлардир. Орган ва реципиэнт ўртасидаги генетик фарқ туфайли, реципиэнтнинг иммун тизими органни қабул қилмайди ва уни йўқ қилишга ҳаракат қилади, бу эса трансплантацияни рад этишга олиб келади.

Донор турлари

Донорда кўпинча мия ўлими кузатилган бўлади ёки қон айланишининг бузилишадан вафот этган бўлади. Ўлган донорларнинг аксариятида мия ўлими кузатилган бўлади. Миянинг ўлимига одатда мия шикастланиши (травматик ёки патологик) ёки мияда қон айланиши (чо'киш, бўғилиш ва ҳоказо) бузилгандан кейин мия фаолиятининг тўхташини назарда тутилади. Нафас олиш сунъий манбалар орқали таъминланади, бу эса ўз навбатида юрак уришини ушлаб туришга ёрдам беради. Мия ўлими тасдиқлангандан сўнг, одам органи донорлиг учун текширувлардан ўтказилиши мумкин. Мия ўлимининг мезонлари турлича. Шуни таъкидлаш керакки, мия ўлими тасдиқланган беморлар энг кенг тарқалган ва идеал донорлардан бири ҳисобланади, чунки кўпинча бу донорлар ёш ва соғлом бўлиб, юқори сифатли органлар кўчириб ўтказилишини таъминлайди[3]. Орган донорлиги кейин, биринчи навбатда, одам жиддий мия шикастланганда, юрак тўҳтаб қолиши кузатилган ҳолларда ва сунъий нафас олиш механик ёрдамисиз омон қолиши кутилмаган беморларда амалга оширилади. Бундай вазиятда беморни қариндошлари сунъий ёрдамни тўхтатишга қарор қабул қилиши керак ҳисобланади. Мия ёки қон айланишининг бузилишидан вафот этган донорлардан тўқималар тикланиши мумкин. Умуман олганда, тўқималар юрак уриши тўхтаганидан кейин 24 соатгача донорлардан тикланиши мумкин. Бундан ташқари, битта тўқима доноридан 60 дан ортиқ грефтлар олиниши мумкин. Бу учта омил туфайли – юрак уриши бўлмаган донордан тикланиш қобилияти, тўқималарни тўплаш қобилияти ва ҳар бир донордан мавжуд бўлган грефтлар сони – тўқималар трансплантацияси орган трансплантациясига қараганда анча кенг тарқалган.

Тарихи

Алексис Каррел: орган трансплантацияси бўйича иши учун 1912-йилда Нобел мукофоти совриндори бўлган

Трансплантация биринчи бўлиб тери ҳужайраларида амалга оширилган. Биринчи марта милоддан аввалги ИИ асрда ҳинд жарроҳи Сушрута бурунни реконструксия қилишда автотрансплантация қилинган тери трансплантацияси, ринопластикадан фойдаланган. Ушбу процедураларнинг муваффақияти ёки муваффақияциз якунланганлиги аниқ манбаларда келтирилмаган. Бир неча асрлар ўтиб, Италиялик жарроҳ Гаспаро Таглиаcоззи муваффақиятли тери трансплантациясини амалга оширди. Замонавий трансплантация 1883-йил қалқонсимон без тоқимасида амалга оширилган. У швейцариялик жарроҳ, Нобел мукофоти совриндори Теодор Кочер томонидан амалга оширилган. Ўтган ўн йилликларда Кочер бўқоқ касаллигида қалқонсимон безнинг ортиқча тўқимасини олиб ташлашни такомиллаштиришга эришди. У операциядан одам ўлмаган ҳолда бутун органни олиб ташлашга муваффақ бўлди. 1883-йилга келиб, жарроҳ органнинг тўлиқ олиб ташланиши биз бугунги кунда қалқонсимон гормони етишмовчилиги билан боғлашни ўрганган алоҳида белгилар мажмуасига олиб келишини пайқади. Кочер бу одамларга қалқонсимон без тўқималарни имплантация қилиш орқали бу аломатларни бекор қилди ва шу тариқа биринчи орган трансплантациясини амалга оширди. Кейинги йилларда Кочер ва бошқа жарроҳлар ўз-ўзидан пайдо бўлган қалқонсимон етишмовчиликни олдинги органларни олиб ташламасдан даволаш учун қалқонсимон без трансплантациясини қўллашди.

Манбалар

  1. ↑ "Тҳе эффеcт оф ҲЛА-C матчинг он аcуте ренал трансплант режеcтион". Непҳрол. Диал. Трансплант. 16 (2): 355–60. Фебруарй 2001. дои:10.1093/ндт/16.2.355. ПМИД 11158412.
  2. ↑ "Аллографц ин Софт Тиссуэ Реcонструcтиве Проcедурес". Спорц Ҳеалтҳ: А Мултидисcиплинарй Аппроач (Спорц Ҳеалтҳ) 6 (3): 256–264. Марч 2014. дои:10.1177/1941738113503442. ПМИД 24790696. ПМC 4000469.
  3. ↑ Аcкерман, Адам; Cларк, Давид; Липинска, Жудйта; Чунг, Бруcе; Wҳитинг, Жамес (Жулй 2019). "Орган донатион афтер траума: А 30-еар ревиэw". Жоурнал оф Траума анд Аcуте Cаре Сургерй 87 (1): 130–133. дои:10.1097/ТА.0000000000002322. ПМИД 31033896.