Трасса (нем. трассе — линия, йўл йўналиши) — 1) узоқ масофага чўзилган қатнов йўли ёки йўл, канал, электр узатиш ёки алоқа линияси, қувур ва бошқа жуда узун иншоотнинг бўйлама ўқини билдирувчи чизиқ. Т.ни лойиҳалаш — трассалаш деб аталади. Трассалашда йўлдаги тўсикҒиап, жойнинг ўзига хос геологик ва гидрологик хусусиятлари ва бошқа омиллар ҳисобга олинади. Т.ни иложи борича тўғри ўтказишга ҳаракат қилинади; 2) транспорт самолётларининг муайян пунктлар орасида мунтазам учиши учун мўлжаллаб тасдикланган маршрут. Самолётларнинг Т.да хавфхатарсиз учишини таъминлаш учун ерда зарур жиҳозлар ва аэропортлар бўлиши лозим; 3) ўқ ва снаряднинг ҳавода учиш йўналиши. Ўқ ва снаряднинг Т. бўйлаб учиши кўриниб туриши учун пиротехника таркиби деб аталадиган махсус моддалар (мас., магний, металл нитрата, сунъий смола ва бошқа аралашмаси) дан фойдаланилади.