"Трастбанк" — Ўзбекистондаги аксиядорлик биржа банки. 1994-йил 21-июнда банк операцияларини амалга ошириш учун лицензия олган. Бошқарув идораси Тошкент шаҳрида. "Пойтахт" ва "Тошкент" филиаллари бор. Асосан, юридик ва жисмоний шахсларга жорий ва валютадаги хисобвараклар очиш ва юритиш; миллий ва чет эл валютасидаги маблағларни кредит, депозит ва халқаро банк амалиётида қабул қилинган бошқа шаклларда жалб қилиш ва жойлаштириш; давлат тўлов ҳужжатларини ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш, сотиш ва сақлаш, чет эл валютасини согиш ва сотиб олиш, факторинг, лизинг хизматлари каби 12 турдаги амалиётларни бажаради. Капиталининг етарлилиги бўйича республикадаги 3 та биринчи ўрта банклар гуруҳида туради. Банкнинг жами активлари (млн. сўм) 10221,0 устав капитали 2002,4, кредит портфели 3802,5, фойда 130,7, захира капитали 778,6. Жорий ликвидлик коэффициента 72,3%, капитал етарлилиги коэффициенти 34,0% (2003)[1].

Трастбанк АТБ
Асосий маълумотлар
Фаолияти Банк хизматлари
Асос солинган 1994-йил 21-июн
Трастбанк Викиомборда

Расмий иловаси

Банкнинг расмий иловаси - ТрустПай, Андроид ва ИОС операцион тизимлари учун ишлаб чиқарилган.[2]

Манбалар