Трасткомпания — корпорациялар ва айрим шахсларнинг молмулки ҳамда қимматли қоғозларини ваколатнома бўйича бошқариш учун ташкил этиладиган муассаса, молмулкни ишончли бошкариш жараёни. Трасткомпания активлари (компаниянинг ўз аксиядорлик капитали) компания фондларига, кафолатланган (бошкарувга ваколатнома бўйича қабул қилинган) фондларга, мерос ва агентлик фондларга, трастфондларга бўлинади.

Ўзбекистонда қимматли қоғозлар билан боғлиқ бошқарув операциялари орасида мижознинг талаби бўйича активларни бошқариш, яъни унинг ҳисобидан кимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотиш; кимматли қоғозлар чиқаришда ва уларни жойлаштиришда воситачилик қилиш; аксиядорлар реестрини юритиш ва мижознинг қимматли қоғозлари билан тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш; аксиядорларга йиллик даромадни тўлаш, аксиялар ва бошқа кимматли қоғозлар бўйича қайта молиялаш, дивидендларни тўлаш; депозитар хизмат кўрсатиш ва ҳоказо кенг тарқалган.

Трасткомпания хизмати тегишли давлат идоралари томонидан лицензияланади. Ўзбекистонда дастлабки Трасткомпания 1996-йилда пайдо бўлди. Ишонч билдирилган мулкдор хар чоракда бир мартта траст муассасасига ҳисобот ва баланс такдим этиши керак. Траст шартномаси фақат суд қарори билан тўхтатилади.