Трахеотомия (трахея ва юн. томе— кесилган) — трахея (кекирдак) деворини кесиб, унинг ичини очиш ва махсус найча қўйиш. Бунда трахея деворининг кесилган чеккаси бўйиннинг кесилган терисига қўшиб тикилади. Юқориги ва пастки Т. ажратилади. Юқориги Т. қалқонсимон без бўйинчасидан юқорида, пастки Т. эса қалқонсимон без бўйинчасидан пастда қилинади. Операция трахея йўли бекилиб, ундан ҳаво ўтмай қолганда қўлланади.