Трахеялилар, трахея билан нафас олувчилар, чала мўйловлилар (Трачеата, Ателоcерата) — қуруқликда ёки иккиламчи сувда яшовчи бўғимоёқлилар кенжа типи. Бирламчи қуруқликда яшашга ўтган ҳалқали чувалчангларга ўхшаш аждодлардан келиб чиққан. Қуруқликда яшашга ўтган Т. да эволюция натижасида бош бўлими ажралиб чиққан; тана бўғимлари ва оёклари ихтисослашган; улар сони доимий бўлиб қолган. Т. боши танадан аниқ ажралиб туради; мўйловлари бир жуфт (антеннулалар гомологи); 2жуфт антеннаси бўлмайди. Трахея, баъзан тери ёки трахеяжабралар (тана девори ўсимталари орқали) нафас олади. Т. кенжа типи кўп оёклилар ва ҳашаротлар синфларига ажратилади.