Traxit
Qiyofa
Трахит (юнонча: трачйс — ғадирбудир) — одатда, порфирли, кайнотип тоғ жинси. Порфирсимон структурали, таркибидаги минераллари, асосан, санидин, оз миқдорда плагиоклаз, биотит, пироксен ёки амфиболлардан иборат. Трахит сиенитнпнг эффузив аналоги бўлиб, нисбатан кам тарқалган тоғ жинси. Унда 60% гача кремний кислота ва 10% гача ишқор бўлади. Зичлиги 2,5 г/см3. Ғадирбудир кўринишга эга. Шишали Трахит (обсидиан, пемза) ва Трахитли туфлар мавжуд. Ранги оч кулранг, сариқ ва қизғиш. Чиройли рангли турлари декоратив ва безак тошлар сифатида ишлатилади. Трахит Кавказ, Италия, Франсия ва бошқа жойларда учрайди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |