Traxoma
Трахома (юн. трачус — ғадир-будир) — кўз шиллиқ пардасининг сурункали яллиғланиши билан кечадиган юқумли касаллик. Т.ни чламйдиа трачоматис бактерияси қўзғатади. Бемор касалликнинг асосий манбаи ҳисобланади.

Соғлом кўзга кир қўл ёки уй-рўзғор буюмларидан (кўпчилик битта ёстиқ, сочиқ, адёл ва бошқа буюмлардан фойдаланганда) юқади. Болалар боғча ва яслиларда ўйинчоқлар орқали зарарланиши мумкин. Т. сезиларсиз бошланиб, аста-секин зўраяди. Аввалига кўзга бир нарса қадалгандек, қовоқлар оғирлашгандек туюлади. Юқори қовоқ шиллиқ пардасида шиш ва фолликулалар — доначалар пайдо бўлади, кўз қизаради ва қовоқлар торая боради. Бемор яқинда уйқудан тургандек ёки чала ухлагандек бўлади. Касаллик авж олганда кўз мугуз пардасида ҳам доначалар пайдо бўла бошлайди. Бунда кўз ёшланади, бемор кўзини очолмай қолади. Қовоқ четидаги юшриклар ўзаги чандиқланиб, улар нотўғри ўсиб чиқади ва кўз мугуз пардасига таъсир этиб, унга қадалаверади. Қовоқ шиллиқ пардасида чандиқлар пайдо бўлиши натижасида пастки қовоқ чети ичига қайрилади. Касаллик енгил, ўртача ва оғир кечиши мумкин. У кўп жиҳатдан бемор организми ҳолатига боғлиқ бўлиб, организмда моддалар алмашинувининг бузилиши касалликлари, витаминлар етишмаслиги, маҳаллий касалликларнинг қўшилиши ва бошқаларда бирмунча жиддий кечади.
Т. ўз вақтида аниқланиб даволанмаса, 5—10 йиллаб давом этиб, бемор бутунлай кўр бўлиб қолиши мумкин, чунки кўз мугуз пардасини намлаб турадиган кўз ёши йўллари чандиқланиб, бекилиб қолади, натижада мугуз парда қаҳраб, оппоқ оқариб, садафга ўхшаб кўринади.
[1]Касалликнинг олдини олишда шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, аҳолининг маданий турмуш даражасини ошириб бориш катта аҳамиятга эга. Т.га гумон қилинганда дарҳол врачга кўриниш лозим; бемор тўғри ва мунтазам даволанса, бутунлай соғайиб кетиши мумкин. Ҳозирги Т. деярли учрамайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Олдини олиш