Trematodozlar
Трематодозлар — одам ва ҳайвонларда учрайдиган гижжа касаллиги; гелминтларсан трематодалар қўзғатади. Кўзғатувчилар одамнинг жигари, меъда ости бези, ичаги, ўпкаси, қонида паразитлик қилади ва шу аъзолар фаолиятини бузади. Т.нинг айрим тури, мас., фассиолёз кўпроқ кузатилади. Гижжалар одам ва ҳайвон (асосий хўжайин) организмига сув орқали ўтади. Бошқа хил трематодаларнинг (описторхоз, клонорхоз, метагонимоз, нанофиэтоз ва бошқалар) личинкалари оралиқ хўжайиндан ташқари, балиқ, қисқичбақа, чумоли ва ҳоказо қўшимча хўжайинлар организмида ғам етилади. Соғлом кишиларга эса бу гижжалар личинкаси хом таомлар ёки янги тузланган балиқ ва қисқичбақа орқали ўтади. Т.да бемор иситмалаиди, иштаҳаси йўқолиб, кўнгли айнийди, қусади, жиғилдони қайнайди. Қорни санчиб офиб, қабзият рўй беради ёки ичи кетади. Бемор Т. турига қараб даволанади. Олдини олиш учун ташқи муҳитни ифлослантирмаслик, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, гўшт маҳсулотларини етарли пишириб истеъмол қилиш зарур.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |