Tremolit
Тремолит (Швейсариядаги Тремола водийси номидан) — моноклин амфиболлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Cа2(Мг,Фе)5Си8О22(ОҲ)2. Рангсиз, кулранг, шишадек ялтироқ. Қаттиқлиги 6—6,5, зичлиги 3 г/см3 атрофида. Игнасимон кристаллар, радиалнурсимон агрегатлар ҳосил қилади. Зич яширин кристалли тури нефрит, ингичка толали агрегатлари асбест деб аталади; винчит, гексагонит, мангантремолит каби турлари ҳам мавжуд. Доломит ва оҳактошларнинг контактли ўзгаришининг эрта босқичида хрсил бўлган метаморфик минерал. Т. метаморфик кристалланган оҳактош, доломит, сланец ва бошкалар билан бирга учрайди. Т.асбест конлари Италия (Ломбардия) ва Корсика о.да топилган. Ўзбекистонда Т. ЧатқолҚурама регионида ва Ғарбий Ўзбекистонда тарқалган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |