Trenchin
Тренчин (словак. Тренcин, венг.: Тренcсéн) Словакиянинг ғарбий қисмидаги саноат шаҳри. Чехия чегарасидан 10 км узоқликда, Ваҳ дарёси бўйида, Рим легиони Лаугарицио ўрнида жойлашган. Тренчин вилоятининг маркази (4501 км², 18 шаҳар). Шаҳар аҳолиси тахминан 56 минг кишини ташкил қилади.
Тренчин Тренčíн | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| 48°54′0″Н 18°2′0″Э / 48.90000°Н 18.03333°Э | |
| Мамлакат | Словакия |
| Вилоят | Тренчин вилояти |
| Илк эслатилиши | 1111 |
| Майдон | 82 км2 (32 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 211 м |
| Аҳолиси | 55 593 киши (2 016-йил 31-декабр) |
| Зичлиги | 692 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+1, ёзда УТC+2 |
| Телефон коди | 0 32 |
| Почта индекс(лар)и | 911 ХХ |
| Автомобил коди | ТН |
|
| |

Тарихи
Ҳудудда аҳоли қадим замонлардан бери яшаб келади. Шаҳарнинг ўртасида жойлашган қоя устида 1069-йилда қурилган типик ўрта аср қал’аси жойлашган. Тренчин 179-йилда иккинчи Рим легионининг герман қабилалари устидан қозонган ғалабаси ҳақидаги лотин ёзувлари билан машҳур. Лаугарицио номи билан аталган бу ёзувлар Марказий Европанинг энг шимолий минтақаларига Рим аскарларининг етиб борганлигига исботдир.
Тренчин биринчи марта 1111-йилда тилга олинган, лекин шубҳасиз бундан олдин ҳам мавжуд бўлган. Қал’анинг асосий минораси ХИ асрга тегишли. 1275-йилда Тренчин нуфузли венгрия феодали Пётр Чак қўлига ўтди. 1302-йилдан 1321-йилгача қал’а унинг ўғли, Словакияни ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан бошқарган кучли ҳукмдорМатус Чак учун тахт бўлиб хизмат қилди (словак. Матúš Čáк, венг.: Мáтé Cсáк).
1412- йилда Тренчин эркин қироллик шаҳри ҳуқуқини олди. 1790-йилда шаҳар ва қал’а катта ёнғин натижасида ёниб кетди. ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, Тренчин ўрта Поважяда муҳим саноат шаҳарчаси бўлиб қолди.
Ҳозирги ҳолати
Шаҳар ҳарбий саноатнинг маркази бўиб, бу ерда самолёт таъмирлаш заводи (2010-йилда Словакия авиация институти ОАЖ таркибига кирган) ва ҳарбий таъмирлаш заводи мавжуд[1].
Тренчин қал’аси
Словакиядаги учинчи йирик қал’а шаҳарнинг энг баланд қисмида жойлашган. У юқори ва пастки қисмларга бўлинган ҳамда кучли мустаҳкамланган. Юқори қисми ўрта аср минорасини ўраб турган бир нечта сарой типидаги бинолардан иборат бўлиб, у ҳозиргача шаҳарнинг энг баланд нуқтаси ҳисобланади. Қал’анинг остидаги тепаликларда черков жойлашган бўлиб, унга яқин атрофдаги кўчаларга олиб борадиган қадимий йўллар орқали ўтилади. Эски шаҳардаги катта майдонда барокко услубидаги черков, турли хил дўконлар ва шаҳар минораси мавжуд.
Бошқа диққатга сазовор жойлар
- Муқаддас Мери черкови
- Муқаддас Френсис черкови
- Муқаддас Майкл черкови
- Пиаристлар монастири
- Лютеран черкови
- Синагога
- Ҳокимият биноси
- Тинчлик майдони ансамбли
Спорт
- „Тренcин“ футбол клуби. Клуб уй стадиони — На Сиготи.
- „Дукла“ хоккей клуби. Клуб аренаси — Қишки стадион.
Эгизак шаҳарлар
Эслатмалар
- ↑ подполковник А. Безруков. Воэнная промишленност Словакии // „Зарубежноэ воэнноэ обозрениэ“, № 11, 2013. стр.29-34