Trepel
Трепел (нем. Тререл — Шимолий Африкадаги Триполи — Триполи ш.номидан) — ғовакли, сементлашган, жуда енгил чўкинди тоғ жинси. Физиккимёвий хусусиятлари бўйича диатомитта ўхшасада, жуда кам миқдорда органик қолдикларга эга. Одатда, таркибида майда кварс бўлакчалари, дала шпати, слюда, глауконит мавжуд. Ранги оқдан қўнгир, қизил, қорагача. Қаттиклиги 1—3, зичлиги 2—3 г/см3, ғоваклилиги 60—64%. Т. бўр, тошкўмир ва учламчи давр ётқизикларида учрайди. Ундан изоляцион, абразив материаллар сифатида ҳамда семент олишда фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |