Treskasimonlar
Трескасимонлар (Гадитаэ) -баликлар оиласи. 21 уруғга бирлашган 53 тури бор. Атлантика океанининг илиқ қисмидаги денгизларда кўп. Тинч океан шим.да, Арктика денгизларида, Жанубий ярим шарнинг мўътадил зонасидаги сувларда камроқ, бир тури Европа, Шимолий Осиё ва Шимолий Америка нинг чучук сувларида тарқалган. Йирик Т. (треска, мерлуза, сайда) йиртқич. Асосан, баликлар, майда Т. (сайка) планктон қисқичбақасимонлар, баъзилар (пикша) сув тубидаги умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Кўпчилик Т. тўдатўда бўлиб озиқ излаб ёки кўпайиш жойларига кўчиб юради; йилнинг совуқ даврида кўпаяди. Т. муҳим хўжалик аҳамиятига эга. Гўшти ёғсиз, жигарида тўпланган мойдан витаминга бой балиқ мойи тайёрланади. Т. дунё миқёсида овланадиган балиқларнинг 15% ини ташкил этади. Кенг тарқалган тури тресканинг уз. 180 см гача, оғирлиги 40 кг ча. Бир нечта кенжа тури бор, шундан атлантика Т.и Шимолий Норвегия, Гренландия, Баренс денгизлари ва бошқаларда, болтик Т.и Болтик,денгизида, оқ денгиз Т.и Оқ денгизда, тинч океан Т.и Тинч океаннинг Осиё ва Шимолий Америка қирғоқларида учрайди. Т., одатда, 300 м ча чуқурликда яшайди. Овланади. Муҳим хужалик аҳамиятига эга.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |