Tretyakov galereyasi
Третяков галереяси — Россиянинг етакчи илмийбадиий ва маданиймаърифий марказларидан, жаҳондаги энг йирик рус санъати музейи. Москвада 1856-йил П. М. Третяков томонидан хусусий тўплам сифатида асос солинган, 1892-йил укаси С. М. Третяков коллексияси билан бирга Москвага совға қилинган. 1917-йилдан бошқа музейларнинг фондидан, шахсий коллексиялардан тўпланган асарлар, 11 — ХВИИ асрлар қад. рус икона санъати, ХВИИИ—ХХ асрлар тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, графика санъати усталари асарларининг бой коллексияси билан тўлдирилган. Рус савдогарлари Третя ковларнинг собиқ уйида жойлашган. 1985—95 йиллар Т.г. реконструксия қилинган. 1991-йилдан „Третяков Давлат галереяси“ музей бирлашмаси деб юритилади. Т.г.да ўзбекистонлик рассомлар (П. Бенков, А. Волков, А. Абдуллаев, Ў. Тансиқбоев, Р. Ахмедов ва бошқалар) асарларидан намуналар қўйилган. 2003-йилда Ўзбекистон Бадииёт акадимяси ва Т.г. ўртасида илмий, ижодий кўргазма алмашиш шартномаси имзоланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |