Триана Парк (латишча: Триāнас Паркс) — 2008-йилда ташкил этилган латвиялик мусиқий гуруҳ. Унинг таркибига асосчи ва бош вокалист Агнесе Раковска, гитарачи Артūрс Страутиņš, барабанчи Эдгарс Виļумс ва бас-гитарачи Кристапс Ēрглис киради. Гуруҳ услуби поп ва электрон мусиқани ҳип ҳоп ҳамда рок элементлари билан уйғунлаштиради.

Триана Парк
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Рига, Латвия
Фаолият йиллари 2008–ҳозиргача
Лейбл Крап
Таркиб Агнесе Раковска
Артūрс Страутиņš
Эдгарс Виļумс
Кристапс Ēрглис
Собиқ аъзолар Аиварс Раковскис
Ренāрс Лазда
Вебсайт Оффиcиал wебсите

Улар „Лине“ қўшиғи билан Латвия номидан „Эуровисион–2017“ танловида иштирок этган. Шунингдек, гуруҳ бундан аввал ҳам 2008, 2009, 2010, 2011 ва 2012-йилларда Латвия вакили сифатида „Эуровисион“га йўлланма олиш учун маҳаллий саралашларда ишитирок этган[1][2][3][4][5][6][7].

Карераси

Триана Парк гуруҳи Агнесе Раковска ва унинг отаси Аиварс Раковскис томонидан ташкил этилган. Кейинчалик гуруҳга Эдгарс Виļумс, сўнгра эса Кристапс Ēрглис қўшилган. 2011-йилда уларнинг „Упсиде Доwн“ қўшиғи „Эуровисион“ саралашининг финал босқичига йўл олган, бироқ Раковски касал бўлиб қолгани сабабли гуруҳ танловдан чиқиб кетган. Триана Паркнинг илк студиявий албоми — „ЭнтерТаинмент“ 2010-йилда чиқарилган. Унинг ортидан 2014-йил август ойида гуруҳ номи билан аталган „Триана Парк“ мини-албоми тақдим этилган.

Триана Парк 2017-йилда „Лине“ қўшиғи билан Латвия вакили бўлиш учун олтинчи бор уриниб кўрган ва муваффақиятга эришган. Гуруҳ томошабинлар овозининг 51,56 фоизини қўлга киритиб, Латвия номидан „Эуровисион–2017“ танловида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Кейинчалик улар 2017-йил 9-май куни Украинанинг Киев шаҳридаги Интернатионал Эхҳибитион Cентреда бўлиб ўтган биринчи ярим финалда сўнгги иштирокчи сифатида саҳнага чиққан. Бироқ Киевдаги танловда гуруҳ 21 балл тўплаб, биринчи ярим финалда қатнашган 18 давлат орасида охирги ўринни эгаллаган ва финал босқичига чиқа олмаган.

Гуруҳнинг иккинчи студиявий албоми — „Аливе“ 2018-йил 18-апрелда чиқарилган. Албом 13 та қўшиқдан иборат бўлиб, улар орасида „Лине“ номли „Эуровисион–2017“да иштирок этган сингл ҳам бўлган.

Аъзолари

Дискографияси

Гуитарист Артūрс Страутиņš (лефт) анд воcалист Агнесе Раковска (ригҳт) перформинг ин 2009.

Албомлар

Номи Маълумотлар
ЭнтерТаинмент
  • Чиқарилган: 2010
  • Лейбл: Крап
Аливе
  • Чиқарилган: 2018
  • Лейбл: Крап
Виэнтуļо Дзежниэку Сала
  • Чиқарилган: 2024-йил 15-ноябр[8]
  • Лейбл: —

Мини-албомлар

Номи Маълумотлар
Триана Парк
  • Чиқарилган: 2014-йил 29-август
  • Лейбл: Крап

Сингллари

Номи Йил Чартдаги энг юқори натижаси Албом
ЛВА РУС
[9]
Лине 2017 6 283 Албомдан жой олмаган

Манбалар

  1. ↑ Ҳерберт, Эмилй „Латвиа: Триана Парк то Кйив“. эуровоих.cом. Эуровоих (2017-йил 26-феврал).
  2. ↑ Кодис, Мирославс. „Мирославс Кодис: "Триāнас парка" узвара "Суперновā" израисīжуси сажūсмас вилни“ (лв). ЛСМ.лв (2017-йил 27-феврал). Қаралди: 2017-йил 14-март.
  3. ↑ „Латвиа деcидед: Тҳе Пиратес то Эуровисион“. ЭСCтодай.cом (2008-йил 1-март). Қаралди: 2017-йил 26-феврал.
  4. ↑ Cаллежа Байлисс, Марc „Интарс Бусулис wинс Эиродзиэсма 2009“. Оикотимес (2009-йил 28-феврал). 2010-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-феврал.
  5. ↑ Ҳондал, Виcтор „ЛТВ ревеалс 10 Эиродзиэсма финалисц“. ЭСCТодай (2010-йил 22-январ). Қаралди: 2010-йил 22-январ.
  6. ↑ Сиим, Жармо „ЛТВ ревеалс Латвиан финал тен“. Эуропеан Броадcастинг Унион (2010-йил 22-январ). Қаралди: 2010-йил 22-январ.
  7. ↑ Мерcереау, Дамиэн. „Эуровисион 2017 : Триана Парк, ле cоуп де фолиэ де ла Леттониэ“ (фр) (2017-йил 9-март). Қаралди: 2017-йил 15-март.
  8. ↑ „Неw мусиc фром Эуровисион артисц: 2024 Wеэк 46 парт 1“. WиwиБлоггс (2024-йил 17-ноябр). Қаралди: 2024-йил 18-ноябр.
  9. ↑ „Сеарч: Триана Парк“. Топҳит. топҳит.ру.

Ҳаволалар