Triangulyatsiya
Триангуляция (лот. триангулум учбурчак) — геодезик таянч шохобча пунктлари планли ўрнини учбурчаклар тизими ёрдамида аниқлаш усули. Бошланғич деб аталувчи Т. пунктларидан бирининг координаталари ва бошланғич ориентирлаш томони (базис) нинг азимута астрономик кузатишлар орқали аникланади. АБC учбурчакнинг АВ томони (раем, а) ва барча ички бурчаклари маълум бўлса, қолган томонлари узунлигини синуслар теоремасига асосан ҳисоблаб чиқарилади. БCД учбурчакнинг CД ва БД томонлари эса ВС томон ва ички бурчаклар кийматларидан топилади ва ҳоказо. Учбурчаклар тизими каторлар ёки ялпи учбурчак( лар тармоғи кўринишида қурилади (раем, б).
Давлат Т. тармоғи бурчак ва масофа ўлчаш аниклиги, учбурчак томонларининг узунлиги ва шохобчаларни хреил қилиш тартиби бўйича бир-биридан фарқ қиладиган 1, 2, 3 ва 4синфларга бўлинади. Т. қуриш умумийликдан хусусийликка, катта учбурчаклардан кичикларига ўтиш принсипига асосланади. Давлат Т. тармоғининг юқори аникликка эга бўлган 1синфининг асосий вазифаси қуйи синфлардаги Т. тармокларини ривожлантириш ва улар пунктлари координаталарини ягона тизимда ҳисоблашни таъминлашдир. 1синф Т. шохобчалари томонлари 20– 25 км ли катор учбурчаклар ва бу томонлар тахминан меридианлар ҳамда параллеллар бўйлаб йўналган ва 800–1000 км периметрли полигон кўринишида қурилади. Давлат Т. тармоғининг 2ва қуйи синфларини ривожлантиришдан мақсад, кейинги босқичдаги геодезик ва топографик ишлар учун бутун давлат ҳудудида геодезик пунктлар тармоғини зарур зичликда таъминлашдан иборат. 2синф Т.да томонлари 10 –20 км ли учбурчаклардан ва бу томонлар 1синф полигонини қоплайдиган шохобчалар кўринишида қурилади. 1 ва 2синф Т. шохобчалари асосида 3 ва 4синф пунктлари аниқданади.
Т.нинг бурчаклари теодолит билан, учбурчакнинг базис томонининг узунлиги узокликни ўлчагич ёки узунликни ўлчовчи сим билан ўлчанади.
Давлат Т.си 1, 2, 3 ва 4синфлари пунктларининг умумий зичлиги ҳар 50 км² га камида битта пунктни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қозирда 1942-йилда қабул қилинган геодезик координаталар тизими (СК42) амал қилади.
Айни пайтда Ўзбекистонда Давлат Ер йўлдоши геодезик тармоқлари (ДЕЙГТ) таркиби белгиланган бўлиб, уларни ривожлантириш умумдан айримга ўтиш принсипига асосланади. Ер йўлдошлари радионавигация тизимлари НАВСТАР (АҚСҲ) ва ГЛОНАСС (Россия) ҳамда космик геодезиянинг бошқа усулларидан фойдаланиб қуриладиган ДЕЙГТ ўз ичига қуйидагиларни олади: референс геодезик пунктлар тизими (РГП); 0синф Ер йўлдоши геодезик тармоғи (ЕЙГТ0); 1синф Ер йўлдоши геодезик тармоғи (ЕЙГТ1). ДЕЙГТ пунктларининг ўрни координаталарнинг икки тизимида — умумер ва референс тизимларида аникданади. Ҳар иккала тизимларнинг орасида биридан иккинчисига ўтиш параметрлари орқали алоқа боғланади.
Т. Ернинг шакли ва ўлчамларини аниклашда, Ер қатламининг горизонтал ҳаракатини ўрганишда, катта илмий ва амалий аҳамиятга эга, топографикгеодезик ишлар учун геодезик асос вазифасини ўтайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |