Тридимит (юн. тридймос — уч қўшалоқ) — минерал, кремний2 оксиднинг (СиО2) юқори трада, гексагонал сингонияда кристалланадиган модификацияси, Фе, Ал, На ва бошқа аралашмалари мавжуд. Ранги оқ, рангсиз. Пластинкасимон кристаллар, сферик агрегатлар, найзасимон қўшалоклар, кўпинча уч қўшалоқ, гулбаргсимон агрегатлар ҳосил қилади. Кам учрайдиган минераллар, одатда, нордон эффузивларнинг дарзликлари ва ғовакларида, туфларда; метеоритлар ва Ой жинсларида ҳам топилган. Т. — ўтга чидамли модда (динас)ларнинг асосий таркибий қисми. Ўзбекистонда Ангрен кумир кони рнида топилган.