Trilateratsiya
Трилатерация (лот. трилатерус уч томонли) (геодезияда) — таянч геодезик пунктларни аниқлаш усули. Муайян жойда бир-бири билан кетма-кет ўзаро боғланган учбурчаклар занжири ёки тармоғини ясаш ва бу учбурчакларнинг ҳар бирида барча уч томонни ўлчашдан иборат. Бу учбурчакларнинг бурчаклари ва чўққиларининг координаталари тригонометрик ҳисоблашлар орқали топилади. Учбурчакларнинг томонлари радио узоклик ўлчагичлар ёки электроптик узоклик ўлчагичлар ёрдамида ўлчанади. Т.нинг вазифаси ҳам худди триангуляциянишга ўхшайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |