Трилобиталар (Трилобита) -қирилиб кетган қадимги бўгимоёқлилар синфи. Илк кембрий даври денгизлари чўкмаларидан маълум; палеозойда қирилиб кетган. Т. кембрий ва ордовик даврида кенг тарқалган; барча денгизларда яшаган. Гавдаси 10—800 мм. Танаси бўғимларга бўлинган; овалсимон ясси. Ҳар бир бўғими қорин томонида бир жуфтдан икки шохли оёқлари бўлган. Оёқлар асосида жойлашган жабралар ёрдамида нафас олган. Боши устки томонидан қалқон билан қопланган. Фасеткали кўзлари яхши ривожланган. Т. бўғимоёқлилар эволюциясини тушунтиришда, уларнинг қазилма қолдиклари эса палеонтология ва стратиграфияда катта аҳамиятга эга. Қадимда яшаган Т.нинг 10000 тури маълум.