Трилогия (юн. три – уч, логос – сўз) – умумий мазмуни, ғояси, асосий қаҳрамонлари, сюжет чизиғининг ўзаро алоқадорлиги, боғлиқлиги билан бир бутунликни, яхлитликни ташкил этувчи уч мустақил асар. Триология характеридаги асарларнинг энг дастлабкилари Юнонистонда юзага келган. Эврипид, Эсхил, Софокл каби юнон трагедиянавислари илк драматик Триологияларлар яратганлар. Масалан: „Занжирбанд Прометей“, „Орестея“, „Фиванинг етти душмани“ сингари асарлар шулар жумласидандир. Кейинчалик жаҳон адабиётида (Бомарше, Ф. Шиллер, Л. Н. Толстой, С. Т. Аксаков ва бошқалар) драматик ва насрий Триологияларнинг хилма-хил намуналари яратилди.

Ўзбек адабиётида ҳам Триология жанрида асарлар яратилмоқда. М. Исмоилийнинг „Фарғона тонг отгунча“, Саид Аҳмаднинг „Уфқ“ („Қирқ беш кун“, „Ҳижрон кунлари“, „Уфқ бўсағасида“) асари Триология жанрининг намуналаридир. Лирик асарларга нисбатан „Триология“ термини кам қўлланади.